Медиа

Зоҳиршоҳ Жўраев олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган архив суратини эълон қилди — фото

У Шерали Жўраевдек отаси борлиги сабаб бахтли эканини айтди

Зоҳиршоҳ Жўраев олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган архив суратини эълон қилди — фото

Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев Instagram саҳифасида олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган суратини эълон қилди.

Хонанда ушбу фотони отасининг туғилган кунида жойлаган. Унда хонанда отаси Шерали Жўраев билан ўтирганини кўриш мумкин. Суратда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг жуда ёш бўлган.

«Агар шогирд ёки бир оддий инсон сифатида мендан ‘Бахтлимисан?’, деб сўрашса, мен бошимни баланд кўтариб, ёруғ юз ва баралла овоз билан, ‘албатта’, деб жавоб бераман. Бахтли бўлганда-ки, қандоқ. Аллоҳни танидим, ҳаётда ўз ўрнимни топдим, севган касбим билан бандман, эл ардоғидаман. Албатта бахтлиман-да! Лекин бундай бахтга, ўз-ўзимдан эришганим йўқ. Буларнинг ортида албатта отам-устозимнинг меҳнати, унинг менга берган билими, тажрибаси, панд-насиҳатлари, ўгитлари ётибди. Бахтлиман дейишимга яна бир сабаб – менинг энг биринчи ва катта устозим – бу падари бузрукворим, отажоним бўлади. Бир нақл бор: ‘Агар отам мени кўкдан ерга туширган бўлса, устозим мени ердан кўкка кўтарди’, деган. Устоз ана шундай юксак мақомга эга. Чунки инсонни кўкдан ерга тушириш осон, уни ердан кўкка кўтариш қийин. Бу икки буюк инсон фазилати менинг учун бир инсонда мужассамдир. Устозим — отам», — деб ёзади Зоҳиршоҳ Жўраев.

Бонамур Instagram саҳифасида онаси билан тушган архив суратларини эълон қилганди. Блогер дугонасининг stories’ида онасининг туғилган куни эканини билган. Шундан кейин ўзининг онаси билан тушган суратларини жойлаб, улар остига изоҳ ёзиб қолдирган.

«Онасиз қийин. Баъзида ичим тўлиб кетади. Олдин нимадандир сиқилсам, ҳамма мени ажратса, хафа қилса онамнинг бағрига кириб ҳаммасини айтиб, ёш боладек йиғлардим. Онам юзимдан ўпиб, бошимни силаб, қаттиқ қучоқлаб, овутарди. Биргина болам деган сўзларини эшитсам, ҳаммаси эсимдан чиқарди. Ҳозир қай бурчакка ўзимни урмай, у инсонни топа олмайман. Онасиз қийин. Борида қадрига етинг. Ҳар доим айтаман. Ҳидига тўйиб, меҳрига қониб эркаланиб яшанг. Бир кетса, жонингизни бериб ҳам қайтара олмайсиз», — деб ёзади блогер.

Шунингдек, Дилими ҳам аввал ҳеч қаерда кўрсатмаган суратларини эълон қилганди. Дилими уларни олдин ҳеч қаерда эълон қилмаган. Актёр суратлардан бирини Малайзияда тушган. У ўша пайтда сувда ўтириб суратга тушиш урф бўлганини таъкидлаган.

Шунингдек, хонанда яна бир суратдаги ҳолатини ҳам ўз даврида урф бўлганини тахмин қилган.

Блогер ёшлигида дўстлари билан ойнага қараб тушган расмини ҳам Instagram саҳифасига жойлаган ва уни изоҳсиз қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Лола ҳам архив суратларини кузатувчилари билан бўлишганди. У ота-онаси, сингли Анора ҳамда укаси Рустамнинг ҳам расмларини эълон қилганди.