Интервью

Видео: Дабдабали тўй қилган Рустамхўжа пародист хотини билан ажрашдими?

«Санъаткорларнинг ҳаёти одамлар учун ҳар доим қизиқ бўлади», — дейди у

Видео: Дабдабали тўй қилган Рустамхўжа пародист хотини билан ажрашдими?

Пародист, актёр Рустамхўжа Усмонов YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида хотини билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг таъкидлашича, санъаткорларнинг ҳаёти одамлар учун доим қизиқ бўлган. Актёр бунинг ҳам меъёри бўлишини айтди. Пародист бу каби гаплар Бобур Рўзиқуловнинг гапидан сўнг чиққанини таъкидлади. Бобур пародист жонли эфирларининг бирида ҳамкасби хотини билан ажрашганини ҳақида гапирган. Шундан сўнг одамлар Рустамхўжадан хотини билан яшамаётгани ҳақида сўрай бошлаган. Бироқ пародист бундай гап йўқлигини таъкидлади. Актёр ҳозирда хотини билан яшаётганини айтди.

«Санъаткорларнинг ҳаёти одамлар учун ҳар доим қизиқ бўлади. Бироқ бунинг ҳам меъёри бўлади. Бундай гаплар ҳам Бобурнинг гапидан сўнг келиб чиқди. У жонли эфирда Рустамхўжа Усмоновнинг хотини кетиб қолди, ажрашибди деган гапларни айтди. Шунда ҳам индамаганман. У жонли эфирда бўлмаган воқеа ҳақида гапирган. Мен бугунги кунда хотиним билан бирга яшаяпман. Мен дайюс эмасманки, унга ўхшаб хотинимни ‘Bigo’га олиб чиқиб ўйнатсам, xотиним орқали пул ишласам. Бу разилликдан бошқа нарса эмас. Менинг шахсий ҳаётимга аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бобур пародист ижодига рафиқасининг муносабати қандайлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, биринчи турмуш ўртоғи бошидан унинг фаолияти қандайлигини билган ва қўллаб-қувватлаган. Пародист уни ҳозир ҳам ҳурмат қилиши ва дўст сифатида яхши кўришини таъкидлаган. У ҳозирда иккинчи бор оила қуриш арафасидалигини ҳам яширмади. Бобур Рўзиқулов бўлажак турмуш ўртоғи жуда яхшилигини айтиб ўтган.

«Фаолиятимни бошидан билган. У мени қўллаб-қувватлаган. Севишиб турмуш қурганмиз лекин ҳозир биринчи турмушим билан ажрашганман. Уни ҳурмат қиламан ва дўст сифатида яхши кўраман. Биринчи турмушимдан фарзандим бор. Самира қизим 7 ёш. Ҳалигача унга ёрдам керак бўлса, бераман. Бўлажак турмуш ўртоғим жуда ҳам яхши. У билан ҳали энди тўй қиламиз. Лекин Иймонага тўй қилмасдан бирорта чет давлатига айланишга саёҳатга кетишни тавсия қиляпман», — дейди у.