Медиа

«Виа Мароканд»даги Асал янги уйини кўрсатди — видео

Хонанда қувончи ичига сиғмаётганини айтди

«Виа Мароканд»даги Асал янги уйини кўрсатди — видео

«Виа Мароканд» гуруҳининг аъзоси, хонанда Асал Зокирова янги уйини кўрсатди.

Асал анчадан бери янги уйга кўчиш истаги бўлганини, бироқ шароити бўлмаганини айтди. Хонанда ўз меҳнати эвазига янги уй олишни ёшлигидан орзу қилган. Асал Зокирова уйининг ҳар бир кичик жойи ҳам юрагининг бир парчаси эканини таъкидлади.

«Ассалому алайкум. Менинг қувончим ичимга сиғмаяпти. Мана шу уйимга анчадан бери кўчиб келгим келарди лекин шароит бўлмагани учун кўчиб келолмасдим. Анчадан бери бир кун у ёқда бўлсам, бир кун бу ерга келардим. Чунки менинг мақсадим тезроқ кўчиб келиш эди. Ҳар бир кичик нарсагача онам билан бирга олганмиз. Ўз меҳнатим билан уй олиш менинг ёшлигимдан озруим бўлган. Ҳар доим олдимда бўлгани учун ота-онамга раҳмат. Бу уйнинг ҳар битта кичик жойи ҳам юрагимнинг бўлаги. Шунинг учун сизлар билан бўлишгим келди», — дейди Асал.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева «Tashkent city»даги уйини қандай жиҳозлаганини кўрсатганди.

Шунингдек, Муқаддас Ҳолиқованинг қизи Зебинисо ҳам илк бор келинлик уйини намойиш қилганди.

Шу билан бирга, Муниса Ризаева 8 та хонани эгаллаган гардеробини ҳам кўрсатганди.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова янги уйининг ички дизайнини мухлислари эътиборига ҳавола этганди.