Медиа

«Қодирхон»даги Маржона тўйи куни турмуш ўртоғининг олдида йиғлаб юборди — видео

Уларнинг тўйидан лавҳалар эълон қилинди

«Қодирхон»даги Маржона тўйи куни турмуш ўртоғининг олдида йиғлаб юборди — видео

Режиссёр, актёр Тоҳир Абдуллаев Instagram саҳифасига турмуш ўртоғи актриса Маржона Мирзаалиева йиғлаб юборгани акс этган видео жойлади.

Видеолавҳада Маржонанинг куёв билан уйидан чиқиб кетаётганини кўриш мумкин. Хонанда, актёр Юсуфхон Нурматов куёвжўралардан бири бўлган.

Шунингдек, видеода улар машинада кетаётганини кўриш мумкин. Актриса уйидан чиқаётганда йиғлаган ва машинага ўтиргандан кейин ҳам йиғлашда давом этган. Бу вазиятда Тоҳир Абдуллаев турмуш ўртоғини йиғлоқи деб таърифлаган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Тоҳир Абдуллаев Маржонанинг қўлини сўрагани акс этган видео эълон қилинганди.

Актриса Маржона Мирзаалиева февраль ойида тўйи бўлишини айтганди.

Шунингдек, актриса режиссёр, актёр Тоҳир Абдуллаевга турмушга чиқаётгани маълум бўлганди.