Интервью

«Қодирхон»даги Маржона унаштирилганини ва тўйи қачон бўлишини айтди

Актриса бўлажак турмуш ўртоғи ҳам санъат соҳасида эканини таъкидлади

«Қодирхон»даги Маржона унаштирилганини ва тўйи қачон бўлишини айтди

Актриса Маржона Мирзаалиева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида унаштирилгани ва февраль ойида тўйи эканини маълум қилди.

Маржона Мирзаалиева тўйи ва фотиҳасини ҳаммадан сир тутганини айтди. Актрисанинг бўлажак турмуш ўртоғи ҳам санъат соҳаси вакили бироқ кимлигини эълон қилмади. Маржона тақдирига шундай инсон битилганидан мамнун эканини таъкидлади.

«Бугун менинг фотиҳам. Тўйга яқин эълон қиламиз деб ҳаммадан сир тутилаётганди. Ҳаётда шу нарсани тушунасизки, ҳар битта ишда бир ҳикмат бор. Вақтлироқ ёки бошқа инсонга бўлиши мумкин эди. Аллоҳ мени шундай яхши инсонга атагани учун минг шукур. Эрталаб ҳар тонг кўзимни очганимда, шукроналар келтираман. Ҳаётда энг муҳими яхши инсон. Мени шу инсонга насиба қилгани учун мингдан минг шукур. Севги Аллоҳга бўлади. Бандасига меҳр ва ҳурмат бўлса, шунинг ўзи етади. Бўлажак турмуш ўроғим ҳам санъат соҳасида. Бугун жуда ҳам кўп бериладиган саволга жавоб бердим. Тўйга ҳам кўп қолмаган. Мана шу февраль ойи ичида тўй бўлади Худо хоҳласа. Шунда кимлигини билиб олишади», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маржона Мирзаалиева «Қодирхон» сериалидаги партнёри Даврон Асқаров билан ҳаётда ҳам бир-бирини севиши ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритганди.

Шунингдек, актриса Маржона Мирзаалиева ички ишлар соҳасидан санъатга ўтгани ҳақида гапириб берганди.