Янгиликлар
«Қодирхон»даги Маржона кимга турмушга чиқаётгани маълум бўлди — видео
Аввалроқ актриса буни тўйгача сир тутишини айтганди

Актриса, бошловчи Маржона Мирзаалиева Instagram саҳифасида фотиҳаси бўлиб ўтганини ва бўлажак турмуш ўртоғи кимлигини маълум қилди.
Маржона Мирзаалиева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фотиҳа тўйидан сурат жойлаган. Актриса расмга режиссёр, актёр Тоҳир Саади яъни Тоҳир Абдуллаевни бeлгилаб қўйган. Кўпчилик уларга бахт тилаб, изоҳ қолдирган.
Аввалроқ Маржона «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида турмуш ўртоғи кимлигини тўй куни маълум қилишини айтганди.
Шунингдек, Тоҳир Абдуллаев Instagram саҳифасида Маржона билан Туркиядаги суратларини жойлаган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram