Медиа

Бурак Ўзчивитнинг биринчи муҳаббати кимлиги маълум бўлди — фото

Шунингдек, улар нега ажралиб кетгани ҳам айтилган

Бурак Ўзчивитнинг биринчи муҳаббати кимлиги маълум бўлди — фото

Туркиянинг дунёга машҳур актёрларидан бири Бурак Ўзчивитнинг биринчи муҳаббати билан тушган сурати намойиш қилинди.

Актёр Зейнеп исмли қизни машҳур бўлишидан олдин севган, шу боис жуфтликнинг муносабатлари оммавий ахборот воситаларида ёритилмаган. Уларнинг муносабати турмуш қуриш билан давом этиши керак эди, бироқ Зейнеп бу муносабатларга чек қўйган. Бунга Бурак ва портнёри Жерен Ҳиндитаннинг кадрдаги айрим муносабатлари сабаб бўлган. Зейнеп Буракни актрисадан рашк қилган ва унга ишонишдан тўхтаган.

Ушбу хабар актёрнинг мухлислари томонидан муҳокамаларга сабаб бўлган. Бурак Ўзчивитнинг кўплаб мухлислари унинг Фаҳрие Эвжен билан ҳаёт кечираётган ва ўғилли бўлган вақтда ўтмишнинг тафсилотларини нашр этишни нотўғри деб ҳисоблаган.

Аввалроқ Бурак Ўзчивит онаси билан тушган суратларни эълон қилган эди.

Бурак Ўзчит янги «Қурилиш: Усмон» тарихий сериалининг суратга олиш жараёнларида онаси билан бирга иштирок этди. Гўзал кўринишга эга бўлган Жейҳан Ўзчивит томошабинларни ҳайратда қолдирди. Онасини яхши кўрадиган актёр у билан тушган фотосуратни ижтимоий тармоққа жойлашни ёқтиради. Унинг турмуш ўртоғи Фахрие Эвжен ҳам гўзаллик танловларида юқори ўринларни эгаллаган. Актёрнинг кўплаб мухлислари уни онасига эмас, синглисига ўхшатган.

Ундан ташқари Бурак Ўзчивит дубляжда PUBG ўйини қаҳрамонига овоз берган эди.

Актёрнинг дубляж соҳасидаги ушбу иши мухлислари ва танқидчилар томонидан яхши кутиб олинган ва унинг машҳурлик даражаси янада ошган. Унинг ўйинга овоз бергани акс этган видео кўплаб нашрларда рекорд даражада кўрилмоқда. Туркиялик машҳур танқидчи ва актёр Али Арслон Бурак Ўзчивитнинг янги лойиҳада ҳам ғалаба қозонишини биринчи дақиқаларданоқ билишини айтган.

«Бу Буракнинг ақлга сиғмас хусусияти. У лойиҳада ғалаба қозонишини биринчи дақиқаларданоқ билади», — дейди Али Арслон.