Медиа

Бурак Ўзчивит онаси билан тушган суратларни эълон қилди — фото

У «Қурилиш: Усмон» тарихий сериалининг суратга олиш жараёнларида онаси билан бирга иштирок этган

Бурак Ўзчивит онаси билан тушган суратларни эълон қилди — фото

Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит онаси билан тушган суратларини намойиш қилди.

Бурак Ўзчит янги «Қурилиш: Усмон» тарихий сериалининг суратга олиш жараёнларида онаси билан бирга иштирок этди. Гўзал кўринишга эга бўлган Жейҳан Ўзчивит томошабинларни ҳайратда қолдирди. Онасини яхши кўрадиган актёр у билан тушган фотосуратни ижтимоий тармоққа жойлашни ёқтиради. Унинг турмуш ўртоғи Фахрие Эвжен ҳам гўзаллик танловларида юқори ўринларни эгаллаган. Актёрнинг кўплаб мухлислари уни онасига эмас, синглисига ўхшатган.

Аввалроқ Бурак Ўзчивит дубляжда PUBG ўйини қаҳрамонига овоз берган эди.

Актёрнинг дубляж соҳасидаги ушбу иши мухлислари ва танқидчилар томонидан яхши кутиб олинган ва унинг машҳурлик даражаси янада ошган. Унинг ўйинга овоз бергани акс этган видео кўплаб нашрларда рекорд даражада кўрилмоқда. Туркиялик машҳур танқидчи ва актёр Али Арслон Бурак Ўзчивитнинг янги лойиҳада ҳам ғалаба қозонишини биринчи дақиқаларданоқ билишини айтган.

«Бу Буракнинг ақлга сиғмас хусусияти. У лойиҳада ғалаба қозонишини биринчи дақиқаларданоқ билади», — дейди Али Арслон.