Янгиликлар

Бурак Ўзчивит дубляжда PUBG ўйини қаҳрамонига овоз берди — видео

Бу ҳолатга машҳур танқидчи Али Арслон муносабат билдирган

Бурак Ўзчивит дубляжда PUBG ўйини қаҳрамонига овоз берди — видео

Машҳур турк актёри Бурак Ўзчивит миллионлаб иштирокчиларга эга PUBG ўйини қаҳрамонига овоз берди.

Актёрнинг дубляж соҳасидаги ушбу иши мухлислари ва танқидчилар томонидан яхши кутиб олинган ва унинг машҳурлик даражаси янада ошган. Унинг ўйинга овоз бергани акс этган видео кўплаб нашрларда рекорд даражада кўрилмоқда. Туркиялик машҳур танқидчи ва актёр Али Арслон Бурак Ўзчивитнинг янги лойиҳада ҳам ғалаба қозонишини биринчи дақиқаларданоқ билишини айтган.

«Бу Буракнинг ақлга сиғмас хусусияти. У лойиҳада ғалаба қозонишини биринчи дақиқаларданоқ билади», — дейди Али Арслон.

Аввалроқ Бурак Ўзчивит илк бор судланишига сабаб бўлган сериалдаги жанжал ҳақида гапирган эди. Турк актёри «Усмон» сериалининг суратга олиш жараёнида сериал режиссёри ва яна уч ҳодимни ҳақорат қилгани учун унга 3 ойдан 4 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маҳаллий нашрларнинг бирига берган хабарларига кўра, актёрнинг ҳамкасблари ушбу ҳолат юзасидан судга мурожаат қилган. Агар бу ҳолат содир этилган бўлса Бурак Ўзчивитга 3 ойдан 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазoси тайинланиши керак эди. Бир неча воқеа гувоҳларининг айтишича, у ҳақиқатдан ҳам ҳамкасбларига нисбатан қўпол муносабатда бўлган ва уларни ҳақорат қилган.

Бурак Ўзчивит сериалнинг суратга олиш жараёнида уч кун кетма-кет отдан йиқилиб тушган, бунинг сабаби эса ҳодимлар хавфсизлик чораларини етарли даражада текширмаган. Қилич ишлатиши керак бўлган саҳна жараёнларида ҳам у бир неча бор жароҳат олган. Бу ҳолат бўйича актёр режиссёрга мурожаат қилади ва ўртада жанжал юзага келади.

Актёр бу воқеаларнинг ёлғонлигини, уни яхши биладиган инсонлар бу миш-мишларга ишонмаслигини, бировни ҳақорат қилмайдиган инсон эканини айтган.

«Мени яхши биладиган ҳар бир киши бу ёлғонларга ишонмайди, мен бировни ҳақорат қилмайман, бу хабарларнинг ҳаммаси ёлғон», — дейди актёр у ҳақида тарқалган миш-мишларга жавобан.