Интервью

Насафий ўзига ўхшаган йигитга қизини турмушга берадими?

Shoubiz.uz мазкур савол билан унга мурожаат қилди

Насафий ўзига ўхшаган йигитга қизини турмушга берадими?

Хонанда Насафий «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида ўзига ўхшаган инсонга қизини бериш ҳақидаги саволга жавоб берди.

Насафий жиноятчи ёки хоин эмаслигини таъкидлади. Шу сабабли у қизини ўзига ўхшаган йигитга беришини айтди ва бунга тайёр эканини билдирди.

«Албатта берар эдим. Мен жиноятчи ёки ватан хоиниманми? Албатта, берардим. Санъаткорларнинг ҳаммасида бўлади. Баъзи жойларда хато қилади. Бизнинг хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Чунки халқ бизни кўриб, қандай кийинсак, шунга қараб кетади. Шунинг учун бизни хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун санъаткорларга кўпроқ негатив бўлади. Қизимни бериш масаласига келадиган бўлсак, берардим», — дейди Насафий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сардор Мамадалиев қизини ўзига ўхшаган йигитга бермаслигини айтганди. Хонанда фарзандларига иймонли инсон учрашини хоҳлайди.

Шунингдек, Насафий Жўраевлар оиласидан узр сўраганди.

Шу билан бирга, хонанда Насафий тиктокер Нигина билан севишмагани, улар шунчаки роль ўйнаганини таъкидлаганди.