Хонанда Нафасий Instagram саҳифасида Жўраевлар оиласидан узр сўрагани акс этган видео жойлади.
У обуначиларидан «Қоракўз» қўшиғини айтиб беришни сўрамаслигини илтимос қилди. Хонанда шу ашула билан танилган бўлса ҳам, ўзи ёзган «Багира», «Актриса», «Жоним сенга раҳмат» қўшиқлари унга ютуқ олиб келганини таъкидлади. Шунингдек, Насафий бу қўшиқни айтганида 100 фоиз ўзи айбдор эканини айтди. Шу сабабли, Жўраевлар оиласидан узр сўради.
«Барчага ассалому алайкум. Сизлардан илтимосим бор. Бирор жойда мени ёки тўй хизматларида кўриб қолсангиз, мендан ‘Қоракўз’ ашуласини айтиб беришимни сўраманг. Бу қўшиқ барибир меники эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам бу устоз санъаткор Шерали Жўраевнинг ашуласи. Ўзимнинг қўшиқларим: ‘Багира’, ‘Актриса’, ‘Жоним сенга раҳмат’ сўранг. Бемалол сизларга айтиб бераман. Тўғри бу қўшиқ мени танитди. Лекин ўзим ёзган ашулалар менга ютуқ олиб келди. 100 фоиз айб менда бўлган. Шерали Жўраев, Зоҳиршоҳ, Шоҳжаҳон акалардан сўрайман. Улар бу видеони кўради деб ўйлайман. Худо хоҳласа сизларга ҳам ашула ёзиб бераман. Тўғри тушунасиз деган умиддаман», — дейди хонанда.





