Интервью

Сардор Мамадалиев қизини ўзига ўхшаган йигитга бермаслигини ва бунинг сабабини айтди

Унинг бир ўғил, бир қиз фарзанди бор

Сардор Мамадалиев қизини ўзига ўхшаган йигитга бермаслигини ва бунинг сабабини айтди

Хонанда Сардор Мамадалиев YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида қизини ўзи каби инсонга бермаслигини айтди.

У фарзандларига иймонли инсон учрашини хоҳлайди. Хонанда ўзи кўп хато қилганини ва фарзандлари бу каби босқичлардан ўтмаслигини айтди.

«Бир ўғил, бир қизим бор. Йўқ, бошқача биздан ҳам Худога яқин иймонли одам учрашини хоҳлайман. Биз кўп хато қилганмиз. Худо хоҳласа биз ўтган босқичлардан болаларим ўтмайди. Биз қилган гуноҳларни уларга қилдирмасликка ҳаракат қиламиз. Шундай болалар учрашини хоҳлайман ўғлимга ҳам қизимга ҳам камроқ хато қилган инсон учрашини истайман», дейди Сардор Мамадалиев.

Аввалроқ, Сардор Мамадалиев икки нафар аёл ўртасида адолат қилишга ақли етган, биринчи аёли ҳам бу вазиятда исломий онг жиҳатидан тайёр бўлгандан сўнг уйланишини айтганди. Бироқ хонанданинг сўзларига кўра, ҳозирги дунёқараши билан иккинчи аёлга уйланмайди. Сардор Мамадалиев савоб қилиш учун беваларга молиявий томондан ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Сардор Мамадалиев қиш кунларининг бирида ҳамкасби билан тортишиб қолганини айтганди. Кейинчалик, Рамазон ойида ўша инсон ундан узр сўраб админстраторига қўнғироқ қилган. Сардор Мамадалиев шу вазиятдан қойил қолганини таъкидлаган.

Сардор Мамадалиев «Бировнинг аёлига кўз тикманг» қўшиғининг яралиш тарихини айтиб берганди. Сардорбек Мамадалиев шу каби мавзулар уни анчадан бери ўйлантириб юрганини айтди. Унга бухоролик йигит шу шеърни ўзгача талқинда куйлаб, қўшиқ ташлаган. Кейин хонанда ўз оҳангига мослаб куйлаган.