Интервью

Севгими ёки пиар: Насафий тиктокер Нигина билан муносабатлари ҳақида очиқчасига гапирди

«Бу нарса атайлаб қилинмаган», — дейди у

Севгими ёки пиар: Насафий тиктокер Нигина билан муносабатлари ҳақида очиқчасига гапирди

Хонанда Насафий «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида тиктокер Нигина билан муносабатлари қандайлигини айтди.

Улар ҳозирда бир-биридан узоқлашган. Хонанда Нигина билан севишмаганини, бу нарса атайлаб қилинмаганини айтди. Насафийнинг ўзига ўша пайти ҳеч нима сезилмаган. Ҳозир эски видеоларини кўрганда ростдан ҳам севишганларга ўхшаб қолганини пайқаган.

«Йўқ, Нигина билан севишмаганмиз. Лекин севишганлар ролини ўйнаб юрганмиз. У нарса атайлаб қилинмаган. Шундайга ўхшаб қолган. Одам битта нарсага киришиб кетиб қолган пайти нима қилиб юрганини билмай қолади. Вақт ўтгандан кейин ўзига четдан қараганда билинар экан. Мен ўша пайти одамлар нимага бундай ўйлаганига тушунмасдим. Ҳозир узоқлашиб кетдик. House, TikTok’дан йироқлашиб кетдим. Эски видеоларни кўриб чиққанда, ‘Ростан шунақа қилиб қўйган эканмиз’, деб ўйладим. Шундай кўриниб қолган лекин ундай бўлмаган. Бу видео шунчаки TikTok’даги мусиқаларга олинган. Мисол учун, Нигина ҳам, мен ҳам бошқалар билан видео олганмиз. Нимагадир иккаламизникини шундай деб ўйлашган», — дейди Насафий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инстаблогер Бонамур Озод Ҳуррамов билан нима сабабдан ажралганини айтганди. Тиктокер ҳақиқатдан севиб қолса, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қилишини таъкидлаган.