Интервью

Беҳаё саҳнаси орқали танилган Фотима Бердиева экранга кам чиқишининг сабабини айтди

«Ижодимни тўхтатганимнинг сабаби бор эди», — дейди у

Беҳаё саҳнаси орқали танилган Фотима Бердиева экранга кам чиқишининг сабабини айтди

Актриса Фотима Бердиева YouTube’даги «Telegram yulduzlari» лойиҳасига берган интервьюсида экранда кам кўринишининг сабабини айтди.

У орада маълум сабабларга кўра ижодини тўхтатган. Ҳозирда эса ижодни қайта бошлаган ҳамда Ойбек ва Нигоранинг «Яхши бўларди» қўшиғининг клипига суратга тушган. Актриса ўзининг қадрини билишини таъкидлади. Шу сабабли тез-тез экранга чиқишни ёқтирмайди. Фотима Бердиева таклиф тушган лойиҳаларнинг баъзида сценарийси ёқмаса, баъзида пули тўғри келмаслигини айтди.

«Ижодимни тўхтатганимнинг сабаби бор эди. Лекин қайтадан бошладим. Яқинда Ойбек ва Нигоранинг клипига тушдим. Бизда ‘Экранда кўринмаяптими? Демак, таклиф бўлмаяпти’, деган тушунча бор. Менда ундай эмас. Кўплаб таклифлар келяпти лекин чиқмаяпман. Баъзида пули тўғри келмайди ё вақти тўғри келмайди ёки сценарий умуман ёқмайди. Мен ўзимнинг меҳнатимни қадрлайман. Яхши ролларга ҳам таклиф тушган. Мен сўраган пулни беришмаяпти. Агар мен битта ўзим бўлганимда, ота-онам бўлмаганда ҳеч нимага қараб ўтирмасдим. Ёқса қилар эдим. Мен телеканалларда яхши нарса бўлса чиқишни хоҳлайман лекин бўлса-бўлмаса чиқавермайман. Сценарий зўр бўлса пулига қараб ҳам ўтирмайман», — дейди Фотима Бердиева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фотима Бердиева «Дайди қизнинг дафтари» сериалида роль ўйнаганидан афсусланмаслигини айтганди. У сериалга тушишдан олдин сценарий билан танишиб чиққанини ва ҳамма нарсадан хабардор бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, актриса «Дайди қизнинг дафтари»даги Тахмина ролига актриса Дурдона Қурбонова ҳам тасдиқланганини айтганди. Сериал съёмкаси бошланишига 1 ҳафта қолганда Дурдона Қурбонованинг ўрнига у олинган.