Интервью

Фотима Бердиева беҳаё саҳнаси тарқалган сериалга Дурдона Қурбонова ўрнига у танланганини айтди

У Тахмина ролини ўйнашга кўплаб актрисалар рози бўлганини айтди

Фотима Бердиева беҳаё саҳнаси тарқалган сериалга Дурдона Қурбонова ўрнига у танланганини айтди

Актриса Фотима Бердиева YouTube’даги «Telegram yulduzlari» лойиҳасига берган интервьюсида «Дайди қизнинг дафтари» сериалидаги ролга Дурдона Қурбонова ҳам тасдиқланганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, сериал съёмкаси бошланишига бир ҳафта қолганда Дурдона Қурбонованинг ўрнига у тасдиқланган. Актриса ҳамкасби ҳам шу ролни ижро этишга тайёр бўлганини таъкидлади. Фотима Бердиева кастингга келган бошқа актрисалар юз кўриниши тўғри келмагани ва характер очиб беролмагани сабабли ролга олинмаганини айтди.

«Тахмина ролига бир нечта актриса келган. Нечтаси ўзи розилик билдирган. Лекин юз кўриниши тўғри келмаган ва улар характер беролмаган. Улар шу сабабдан олинмаган. Агар бошқа сабаб бўлганда бошқа актрисаларни ҳам олишарди. Битта мен халқнинг кўзига ёмон кўриняпман. Агар мен ўйнамаганимда ҳам бошқа актрисалар ўйнарди. Масалан, Дурдона Қурбонова тасдиқланган. Бу ролга у чиқиши керак бўлган. Съёмкага 1 ҳафта қолганда мени кўриб дарров мени тасдиқлаб юборган. Бу ролга кастинг ўтказилганда жуда кўп таниқли актрисалар келган. Жуда кўпчилик тайёр бўлган. Олдин ҳам нечта актриса фоҳишанинг ролини ўйнаган. Ҳозир улар таниқли бўлиб кетган», — дейди актриса.

Аввалроқ Фотима Бердиева унинг расмларидан фойдаланиб, уятсиз гуруҳларда пул ишлаётганлар устидан ИИБга арз қилишини айтганди. Унинг таъкидлашича, ўғил бола турли беҳаё гуруҳларга унинг расмларини тарқатиб юборган. Актриса шу сабабли унинг устидан Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилмоқчилигини маълум қилган. Шунингдек, бу каби инсонларнинг жазоланиши кераклигини қайд этган.

Шунингдек, Дониёр Қаюмов 21 декабрь куни уйланди, лекин тўйига Дурдона Қурбонова бормаган. Шу сабабли ҳам ижтимоий тармоқларда блогер уни ташлаб, бошқа қизга уйлангани ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Актриса эса бунга қарши эканини билдириб, улар бирга ижод қилиб юрган вақтларда ҳам блогернинг уйланишини билганини, у уйланган қизни танишини айтган. Шунингдек, ўрталарида ҳеч қандай муносабат бўлмаганини таъкидлаган.