Интервью

Фотима Бердиева беҳаё саҳнаси тарқалган сериалга тушганидан афсусланмаслигини айтди

«Ҳаммасидан хабарим бўлган», — дейди у

Фотима Бердиева беҳаё саҳнаси тарқалган сериалга тушганидан афсусланмаслигини айтди

«Дайди қизнинг дафтари» сериали орқали танилган актриса Фотима Бердиева YouTube’даги «Telegram yulduzlari» лойиҳасига берган интервьюсида шу сериалда тушганидан афсусда эмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бошидан унга сценарий берилган ва ҳаммасидан хабардор бўлган. Актриса бир интервьюда сериалдаги ролидан афсуслангани ҳақида айтилганини бироқ у ҳеч қаерда бундай демаганини таъкидлади. Фотима Бердиеванинг сўзларига кўра, уни қўллаб-қувватлайдиган обуначилари кўпроқ.

«Қўлимга сценарий берилган. Бошини қизиқиш билан ўқиганман. Ҳаммaсидан хабарим бўлган. Мен ‘Дайди қизнинг дафтари’ сериалида роль ижро этганимдан афсусланмайман. Яқинда битта интервьюда афсусланади деб гапирилибди. Мен у нарсани эслолмайман. Мен ундай интервью бермаганман. Мени қўллаб-қувватлайдиган обуначиларим бор. Ўзимни оқламайман лекин афсусланмайман», — дейди Фотима Бердиева.

Аввалроқ Фотима Бердиева унинг расмларидан фойдаланиб, уятсиз гуруҳларда пул ишлаётганларга мурожаат қилиб, улар устидан ИИБга арз қилишини айтганди. Унинг таъкидлашича, ўғил бола турли беҳаё гуруҳларга унинг расмларини тарқатиб юборган. Актриса шу сабабли унинг устидан Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилмоқчилигини маълум қилган. Шунингдек, бу каби инсонларнинг жазоланиши кераклигини қайд этган.