Интервью

Аббосхўжа Акрамов имправизация пайтида машҳур актриса билан муаммо бўлганини айтди

Актёр ҳамкасбидан узр сўради

Аббосхўжа Акрамов имправизация пайтида машҳур актриса билан муаммо бўлганини айтди

«Аристократлар» жамоаси аъзоси, актёр Аббосхўжа Акрамов YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида имправизация пайтида машҳур актриса билан муаммо бўлганини айтди.

Аббосхўжа Акрамов ножўя ҳаракати сабаб машҳур актрисани хафа қилиб қўйган. Шундан сўнг актриса саҳна кўринишини тўхтатиб, чиқиб кетган. Актёр бу ишни атайлаб қилмаганини таъкидлади.

«Кимлигини айтолмайман. Имправизация саҳнасида бўлган. Имправизацияда миянгизга келган нарсани саралашга вақт бўлмайди. Чунки озгина вақт ҳам темпни тушириб қўяди. Бир машҳур актриса билан имправизация саҳнасида ножўя ҳаракат қилиб қўйганман. Ўша жойда тўхтатиб, хафа бўлиб кетган. Гап-сўзлар, уруш-жанжал бўлган. Мен у инсондан узр сўрайман. Кечирасиз, бу нарсани атайлаб, хоҳлаб қилмаганман. Лекин кимлигини айтолмайман», — дейди Аббосхўжа Акрамов.

Эслатиб ўтамиз, «Аристократлар» жамоаси аъзоси Обиджон Насриддинов 9 февраль куни ота-онасига уй совға қилганди. Актёр 10 йил давомида 30 та ижара уй алмаштирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от AKTYOR (@obidjon_nasriddinov)

Шунингдек, Алишер Узоқов «Аристократлар» жамоасининг «Халқлар дўстлиги»даги концерти профессионаллик эмаслигини айтганди.