Интервью

«Бу профессионалнинг иши эмас». Алишер Узоқов «Аристократлар» концерти ҳақида

Актёр бунга бир қанча мисоллар борлигини таъкидлади

«Бу профессионалнинг иши эмас». Алишер Узоқов «Аристократлар» концерти ҳақида

Актёр, режиссёр, хонанда Алишер Узоқов «Амирхон Умаров шоуси» кўрсатувига берган интервьюсида «Аристократлар» концерти ҳақида гапирди.

Алишер Узоқов жамоадаги ҳар бир аъзонинг истеъдоди борлиги ва қўлидан кўп ишлар келишини таъкидлади. Актёр «Аристократлар» жамоасининг тайёргарлик жараёнига борган. Шу сабабли у концертга тушмаслигини айтди. Бироқ хонанданинг сўзларига кўра, жамоанинг ҳозирги қилаётган иши профессионалликка тўғри келмайди.

«Мен бу укаларим ва сингилларимни жуда яхши танийман. Уларнинг истеъдодини, қўлидан қанча иш келишини биламан. Лекин ҳозирда уларнинг қилаётган иши ва айнан ‘Халқлар дўстлиги’ санъат саройида шундай концертлар бериш бу йигитларнинг даражаси эмас. Улар мени репетиция жараёнига чақиради. Кейин концертга келган пайти тушмайман. Чунки мен уларнинг ‘Халқлар дўстлиги’ санъат саройида мана шундай саҳна кўриниши қилишини хоҳламайман. Булар истеъдодли, професcионал ижодкорлар. Лекин уларнинг ҳозирда ‘Халқлар дўстлиги’ саҳнасида қилаётган иши профессионалнинг қиладиган иши эмас. Бунга бир қанча мисоллар бор. Мен бу гапни шуларнинг орасида бўлмасин деган мақсадда айтдим», — дейди Алишер Узоқов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев «Аристократлар» концертидаги ҳақиқий тўйи бўлмаётгани, бу саҳна кўриниши эканини айтганди.