Медиа

«Аристократлар»даги Обиджон Насриддинов ота-онасига уй совға қилди — видео

Актёр 10 йил давомида ижарада яшаган

«Аристократлар»даги Обиджон Насриддинов ота-онасига уй совға қилди — видео

Телебошловчи, актёр Обиджон Насриддинов Instagram саҳифасида ота-онаси учун уй совға қилганини маълум қилди.

Обиджон Насриддинов 10 йилдан бери Тошкентда ижод қилади. Шу вақт давомида 30 га яқин ижара уй алмаштирган. Олийгоҳни тамомлагач, чет элга ишлаш учун кетмоқчи бўлган. Ўша пайтда уни Жаҳонгир Хўжаев ҳамда ота-онаси тўхтатиб қолган. Отаси унга қийинчиликлардан ўтса, бахтга эришишини таъкидлаган.

«Мен, Обиджон Насриддинов Самарқанд вилояти, Иштихон туманининг ‘Хина’ номли кичкинагина қишлоғиданман. Деярли, 10 йилдан бери Тошкентда ижод қиламан. Шу йил давомида 30 га яқин ижарадан ижарага кўчиб яшадим. Олийгоҳни тамомлаб, дипломимни қўлга олганимдан кейин ҳам қийинчиликлар сабаб, ҳаммасига қўл силтаб, ҳаммасини йиғиштириб чет давлатга ишлагани кетмоқчи бўлганман. Жаҳонгир Хўжаев билан ота-онам бунга қарши бўлган. Ана шу инсонлар сабаб бугун мен мана шу постни ёзмоқдаман. (Ким билади?Ҳозир қайсидир давлатда ишлаётган бўлардим)

Ўшанда Жаҳонгир Хўжаев ‘Ҳали ҳаммаси яхши бўлади’, деган бўлса, отам мана бундай деганди: ‘Болам, қийинчилик ҳаммада бўлади. Уни енгиб ўтолган инсонларгина бахтга эришади’. Бугун мана шу сўзлар натижаси, кичкинагина бир хурсандчилигимни сизлар билан бўлишмоқчиман. Тошкентдаги энг яхши қурилиш компанияларидан биридан янги уйни ота-онамга совға қилганлигимни маълум қилмоқчиман. Алҳамдулиллаҳ! Ҳамкорлик учун Марат Хайруллаевичга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳар доим менга далда бериб келган, ёнма-ён турган яқин дўстим Диёрбек Бекжоновга ҳам каттадан катта раҳматимни айтаман. Ўзингизга ва орзуингизга ишонинг! Мен биламан, сиз барчасини уддалайсиз», — деб ёзади Обиджон Насриддинов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от AKTYOR (@obidjon_nasriddinov)

Шунингдек, актёр YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ота-онасига уйни концертнинг иккинчи кунида беришни режа қилган. Телебошловчи концертнинг айнан иккинчи куни у учун ҳаяжонли бўлишини таъкидлади.

«Яна бир нарсани айтиб қўйишим керак. Менга биринчи кундан кўра, иккинчи кун кўпроқ аҳамийатли. Энг катта орзуларимдан бирини концертнинг иккинчи куни амалга оширмоқчиман. Айнан иккинчи кун отам ва онамни концертга чақирганман. Бизнинг Тошкентда уйимиз йўқ. 10 йилдан бери ижарада тураман. Тўғриси, концертимга келишганда, қаерга жойлаштиришни билмайман. Қариндош-уруғ бор. Лекин барибир хижолат бўламан. Меҳмонхонага жойлаштирардим. Концертнинг иккинчи куни уй совға қилмоқчиман. Олганимга 6 ой бўлди. Карантин бўлиб қолмасин деб турдим. Мен учун концертдаги энг ҳаяжонлиси ўша», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Норматова ота-онасига уй совға қилганди. Феруза Норматова ота-онасига Тошкентга чақирганда улар куёв билан таништирмоқчи деб ўйлаганини таъкидлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Феруза Норматова (@feruzanormatova)

Шунингдек, 23 cентябрь куни инстаблогер Дилшод Назаров ота-онасига тўйининг 26 йиллиги муносабати билан 3 хонали уй совға қилганди. У ота-онасига уй совға қилишни доим ният қилганини таъкидлади.

Инстаблогер Азода Юсупахмет ҳам 2 январь куни Instagram саҳифасида онасига уй совға қилгани акс этган видео жойлаганди. Шунингдек, блогер онасига бағишлаб қўшиқ куйлаганини маълум қилди. У тарона обуначиларига ёқса, яқин кунда премьера қилишини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от KOTTA QIZ / Azoda beliy! ⬜️ (@azodaofficial)

Актёр Азамат Ахроров 16 январь куни отасига 65 ёшни қарши олгани муносабати билан «Gentra» машинасини совға қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)