Шаҳзодадан Райҳонгача: Иккинчи турмушидан бахтини топган машҳурлар
Қуйида улар ҳақида маълумот берилади
Инсон ҳаёти давомида ўз бахтини топиши ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Оила қурганидан сўнг келишмовчилик ёки турли сабабларга кўрса ажрим ҳолатлари ҳам учраб туради. Ажрим оддий ва машҳур инсонларни танлаб ўтирмайди. Машҳурлар ҳаётида ҳам ажрим ҳолатлари учрайди. Аммо шундай юлдузлар борки улар иккинчи турмушидан бахтини топган. Қуйида улар ҳақида маълумот берилади.
Шаҳзода
Хонанда, актриса Шаҳзода тахаллуси билан танилган Зилола Мусаеванинг биринчи турмуши ҳақида маълумотлар кам. Интервьюлардан бирида хонанда биринчи никоҳи муваффақиятли бўлмагани, бунга сабаб эри Америкага кўчиб кетишни талаб қилгани эканини айтган. Бироқ Шаҳзода ҳозир собиқ турмуш ўртоғи билан дўстона муносабатда. Кейинчалик хонанда шоу-бизнес оламида танилган тадбиркор, «Тarona records» директори Равшанбек Йўлдошев билан иккинчи марта турмуш қурган. Уларнинг Хaлид исмли ўғли бор. У 2013 йил октябрь ойида таваллуд топган. Шаҳзоданинг биринчи турмушидан ҳам Салиҳ исмли ўғли бор.
Мавзуга доир: Шаҳзода қиз фарзанди бўлишини орзу қилганини айтди
Лола
Хонанда Лола 2005 йилда Шоҳруҳ исмли тадбиркор билан турмуш қурган. Уларнинг бир қиз ва бир ўғли бор. Жуфтлик ажрашганини 2011 йилда расман эълон қилган. Хонанда биринчи турмуши билан нима сабабдан ажрашганини 2019 йил 8 ноябрь куни ўз Instagram саҳифасида эълон қилган. Лола 2017 йилда иккинчи марта оила қурди. Бироқ у турмуш ўртоғи кимлигини сир тутади.
Мавзуга доир:
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Нилуфар Усмонова
Хонанда Нилуфар Усмонова 2004 йилда ҳуқуқшунос Новзад Саидғозиевга турмушга чиқди. 2004 йилда ёш оилада тўнғич фарзанд Саидазам дунёга келди ва ўша йили жуфтлик ажрашди. 2009 йилда хонанда иккинчи марта турмушга чиқади. Ушбу никоҳдан 2011 йилда Иброҳим ҳамда 2012 йилда Сулаймон исмли ўғиллари туғилди. Нилуфар Усмонова турмуш ўртоғининг исмини ошкор қилмаган, лекин у бу никоҳда тинчлик ва ўзаро тушуниш ҳукмронлигини тез-тез таъкидлайди.
Мавзуга доир: Нилуфар Усмонова нечa марта турмушга чиққанини ва ҳозирги эрининг нечанчи хотинилигини айтди
Муқаддас Саъдуллаева
Актриса Муқаддас Саъдуллаева 2014 йил 5 ноябрда турмушга чиққан. Унинг эри ҳам актёр бўлган. Бироқ уларнинг муносабати тўйидан 6 ой ўтгач, дарз кетган. Муқаддас Саъдуллаева биринчи турмушидан Саъдия исмли қизи бор. Актриса 2018 йилда Йигитали Мамажонов билан оила қурган. Уларнинг Абубакрсиддиқ ва Хадича исмли фарзадлари бор. Ҳозирда улар бахтли ҳаёт кечирмоқда.
Мавзуга доир:
- Муқаддас Саъдуллаева Йигитали эгизакларини ёқтирмаслиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
- Муқаддас Саъдуллаева Йигиталига турмушга чиққанини Фатҳулла Маъсудовдан яширгани ва бунинг сабабини айтди
- Муқаддас Саъдуллаева Йигиталига иккинчи хотин олиб беришга рози эканини айтди
- Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаеванинг уйида яшаши ростми?
- Муқаддас Саъдуллаева Йигитали ва қизи Саъдиянинг муносабати қандай эканини айтди
- Муқаддас Саъдуллаева турмушга чиқишидан олдин Йигиталига қандай шарт қўйган?
Райҳон
Хонанда Райҳон 2012 йил ноябрь ойида актёр Йигитали Мамажоновга турмушга чиққан. Актёр Райҳондан 11 ёш кичкина эди. 2014 йил май ойида уларнинг эгизак Имрон ва Ислом исмли фарзандлари дунёга келди. Улар 2016 йил май ойида ажрашди. 2016 йил кузда у шоумен Фарҳод Алимов билан турмуш қурди.
Мавзуга доир: Райҳон Дубайда Йигиталининг собиқ хотини билан учрашиб қолди — фото
Фарҳод Алимов
Шоумен Фарҳод Алимовнинг ҳам Райҳондан олдин турмуши бўлган. Биринчи аёли билан 2016 йил май ойида ажрашган. У Райҳон билан кузда танишганини таъкидлаган. Унинг Бернара, Омар ва Латифа исмли фарзандлари бор. Суҳандон ва хонанда Райҳон ҳозирда бахтли ҳаёт кечирмоқда