Янгиликлар

Babymohi’нинг севгилиси унинг қўлини сўради — видео

Хонанда унга розилик берган

Babymohi’нинг севгилиси унинг қўлини сўради — видео

Инстаблогер, хонанда Babymohi’нинг севгилиси унинг қўлини сўради.

Babymohi’нинг ҳаммадан яширган севгилиси унинг қўлини Tashkent city’да сўраган. Йигит тиз чўкиб унга узук тутган. Блогер рози бўлгач, унга узукни тақиб, гул берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)

Блогернинг сўзларига кўра, у бу воқеадан бехабар бўлган. Севган йигити уни ифторликка таклиф қилган. У ердан чиқиб эса Tashkent city’ни айлантиришга олиб борган ва улар севиб тинглайдиган қўшиқ садолари остидан ундан қўлини сўраган.

Тиктокер Паризода 28 март куни унаштирилганини маълум қилганди. Актриса бу ҳақда ўзининг саҳифасида маълум қилган. Паризода Усмонова фотиҳасидан фотоларни эълон қилган. У шу кунга қадар турмушга чиқаётганини сир тутган. Бунга эса шахсий ҳаёт сирли қолишини исташини сабаб қилиб кўрсатган. Актриса, шунингдек, кимга турмушга чиқаётганини ҳам сир сақлаган. Аммо унинг кузатувчилари куёв ким эканини тахмин қилган. Уларнинг фикрларига кўра, куёв Улуғбек Каримов. Чунки, Паризода бўлажак умр йўлдошининг исми У ҳарфидан бошланишини айтган. Лекин ҳалигача куёв айнан кимлиги номаълум.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝓟𝓪𝓻𝓲𝔃𝓸𝓭 (@parizoda__usmanova)

Паризода Усмонова 30 март куни тўйи қачон бўлишини ҳам айтганди. Тиктокер ўз Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга обуначиларидан бири тўйи қачонлиги ва эрининг ёши ҳақида сўради. Паризода Усмонова эса тўйи май ойида бўлишини маълум қилганди. Шунингдек, бўлажак умр йўлдоши ўзидан катта эканини, лекин ёшини айтишга рухсат йўқлигини билдирганди.