Янгиликлар

Азиза Ёқубованинг собиқ эри нима сабабдан жанжал қилганини айтди — видео

Унинг жанжали сабаб актриса ҳушидан кетганди

Азиза Ёқубованинг собиқ эри нима сабабдан жанжал қилганини айтди — видео

Актриса Азиза Ёқубованинг иккинчи собиқ эри вайнер, блогер Шавкат Орипов нима сабабдан жанжал қилганини айтди.

У 21 апрель куни кечки пайт Instagram саҳифасига видео жойлаган. Унда Шавкат Орипов жаҳл устида машина бошқараётганини кўриш мумкин. Вайнер Азиза ўғлининг сочини олдирмоқчи бўлганидан жаҳли чиққан.

«Менинг ўғлимнинг сочини олмоқчими? Ҳозир бориб мазасини қочираман», — дейди Шавкат Орипов.

Азиза Ёқубова эри билан жанжал видеосини тарқатганининг сабабини айтганди. Бу ҳақда унинг яқинларидан бири маълумот берган. Унинг сўзларига кўра, Азиза Ёқубова икки боласи бўла туриб, боши билан қаттиқ йиқилиб пиар қиладиган даражадаги инсон эмас. Телебошловчининг обрўси ва обуначилари етарли. Актриса яқинда собиқ эри сабаб кўп бора судга борган. Шу сабабли у билан пиар қилмайди.

«Икки нафар боласи билан бориб, болаларнинг юрагини тамом қилиб, боши билан қаттиқ йиқилиб пиар қиладиган даражадаги инсонмас. Ундай пиарни халқнинг назаридан қолган, ҳеч ким танимайдиган инсонлар қилади. Азиза опамни обрўси ҳам, мухлислари ҳам ўзига етарли. Шу боланинг орқасидан яқинда судга бориб юрди. Жарима тўлади. У билан пиар қилмайди. У учун бола биринчи ўринда. Болани олиб кетиб қолади деб ўйлаб видеога олдим», — деб ёзилади Азиза Ёқубованинг саҳифасида.

Шунингдек, актрисага бу пиар эканлигини айтиб ёзган инсонга ҳам жавоб қайтарилган. Унда видеога олинишдан олдин ҳам жанжал бўлганини билиш мумкин.

Ҳозирда Азиза Ёқубованинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда. У бугун касалхонадан чиқади. Шифокор мобил телефонни ёнида қолдириш мумкинмас деб айтган.

Азиза Ёқубованинг собиқ эри ўғлини олиб қочмоқчи бўлганди. У ўғли Муҳаммад Амирнинг сочини олдириш учун сартарошхонага олиб борган. Унинг ҳамроҳлари Баҳром исмли таниши, қизи ва яқинлари эди. Муҳаммад Амирнинг сочини эндигина олишни бошлаганида, собиқ эри кириб келган. Унинг ёнидаги шериги эса мобил телефонида вазиятни видеога олиб турган.

Шундан сўнг у болани олмоқчи бўлган. Азиза Ёқубова эса болани яқинларидан бирига бериб, ўзи уни тўхтатишга ҳаракат қилган. Шу пайт Баҳром орага тушган ва улар муштлашиб кетган. Уларни ажратишга ҳаракат қилган Азиза Ёқубова эса ҳушидан кетиб қолган.