Интервью

Тимур Алихонов собиқ севгилиси билан танишуви ҳақида гапириб берди

«Йигит кишининг олдида 3 та йўл бор», — дейди у

Тимур Алихонов собиқ севгилиси билан танишуви ҳақида гапириб берди

Инстаблогер Тимур Алихонов YouTube’даги «Ruxsat» лойиҳасига берган интервьюсида собиқ севгилиси билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди.

Улар Instagram’да танишган. У пайти Тимур Алихоновнинг обуначилари кам бўлган. Биринчи бўлиб қиз блогерга ёзган. Бироқ бу муносабат яхши тугамаган.

«Мен Instagram’да бошқа қизларга максимал лайк босишим мумкин. Йигит кишида 3 та йўл бор. Симпатия, сен менга ёқасан ва мен сени севаман. Ижтимоий тармоқлар орқали танишаман. Мен собиқ севгилим билан ҳам шундай танишганман. Биринчи у ёзган. Шундан кейин гаплашганмиз. Бу нарса менда ёмон тугагани учун обуначиларимдан фойдаланмайман деганман», — дейди блогер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Райҳон Асадова севган йигити ҳақидаги саволга жавоб берганди. У ҳеч қачон йигити бўлмаганини ва бундан кейин ҳам бўлмаслигини айтди. Актриса вояга етгани, йигити бўлишига кечикканини таъкидлади. Райҳон Асадованинг сўзларига кўра, унга севимли инсон, ишончли елка, ҳақиқий таянч бўла оладиган инсон керак.

«Ҳеч қачон йигитим бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Мен вояга етган қизман, менимча, йигитим бўлишга аллақачон кечикдим. Севимли одам, ишончли елка, ҳақиқий таянч. Бу мен жиддий эътибор қаратишим керак бўлган нарсадир», — дейди актриса.

Шунингдек, у турмушга чиқишга тайёр эмаслигини айтди. Актриса бу масалада яқинлари билан маслаҳатлашишиб иш қилишини таъкидлади.

«Бу жуда жиддий қарор. Ҳали бунга тайёр эмасман деб ўйлайман. Бу нарса ҳақида жиддий ўйлашни бошласам ҳам яқинларимсиз бир қарор қилолмасам керак. Яна билгувчи ўзи», — дейди у.

Шунингдек, Ҳуснора Шодиева ҳам севган йигити борлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. У Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири уни бир ой олдин севган йигити билан кўрганини айтган. Бунга жавобан телебошловчи миш-мишлар шундай туғилишини таъкидлаган. Шунингдек, Ҳуснора Шодиева ҳаётида муҳим воқеа содир бўлса буни Instagram саҳифасида баҳам кўришини айтган.

«Нима? Миш-мишлар шундай туғилади. Дўстлар, мен эркинман ва мен ҳеч ким билан юрмайман. Ҳаётимда ўзгаришлар бўлса, мен сизлар билан баҳам кўраман», — дейди хонанда.

Аввалроқ Озод Ҳуррамов севгани кимлигини айтганди. Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан севган қизи борлиги ҳақида сўралган. Актёр эса аччиқ ҳақиқатни тушуниб етган. У ўзини борича қабул қила оладиган инсонни учратгандагина, унга борини беради. Озод Ҳуррамов бу гапи билан ҳеч кимга тегиштирмаётганини айтди.

«Аччиқ ҳақиқатни айтмоқчиман. Севгини тушуниб етдим. Шахсий фикрим менга керак эмас экан. Кимдир учун яшайсиз, у учун ҳаракат қиласиз, уни йўқотмаслик учун келажак режаларингизни бошқа одамга тузар экансиз. Ўйлаб қарасам, бу нимага керак? Аввал мени ҳеч нимадан қўрқмасдан, боримча сев. Мени шу ҳолимча, касбим ва характерим билан қабул қилсин. Шунда боримни бераман ва жуда кўп сабр қиламан. Мен бу гапни ҳеч кимга тегиштирмаяпман. Илтимос, хаёлингизда фантастика ясаманг», — деб ёзади Озод Ҳуррамов.