Янгиликлар

Улуғбек Раҳматуллаев Туркияда Абдукарим Мирзаев билан учрашди — видео

Улар Истанбулда учрашган

Улуғбек Раҳматуллаев Туркияда Абдукарим Мирзаев билан учрашди — видео

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев Instagram саҳифасида журналист Абдукарим Мирзаев билан учрашганини маълум қилди.

Аввалроқ хонанда Туркияга саёҳатга кетганди. У ерда 17 йиллик қадрдони Абдукарим Мирзаев билан учрашган. Журналист хонандани илк ижодидан бошлаб кузатган.

«Бугун ажойиб кун бўлди. Туркия бўйлаб саёҳатимиз яхши кунларга, инсонларга бой бўлди. Абдукарим билан биз қадрдон эканимизни ҳамма ҳам билмаслиги мумкин. Суратлар қўймаганмиз. Энг кераклиси, қалбда бўлса керак. Абдукарим билан танишганимизга 17 йил бўлибди. У мени илк ижодимдан бошлаб билган инсон. Мен ҳам уни қандай машаққатлар, қийинчиликлар кўрганини биламан. Жуда чиройли суҳбат қилдик», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ulugbek Rahmatullaev (@ulugbekrahmatullaev)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Раҳматуллаев АҚШдаги антиқа услубда қурилган бинони кўрсатганди. Улуғбек Раҳмтуллаев АҚШнинг Флорида штатидаги Орландо шаҳрида жошлашган WonderWorks интерактив кўнгилочар марказида бўлди. Бино тескари қурилгани билан услуб жиҳатидан бошқаларидан ажралиб туради. Унинг сўзларига кўра, бу бино олдида 2018 йилда ҳам суратга тушган.

«Азизлар, мана бу уйга қаранг оёғи осмондан. 2018 йил ҳам келиб сурат қўйгандим», — дейди хонанда.

WonderWorks — бу Қўшма Штатлардаги олтита жойда жойлашган илмий кўргазмаларга қаратилган кўнгилочар марказ. Компаниянинг шиори — «Тасаввурингиз ваҳший бўлсин». Унда кўплаб интерактив кўргазмалар мавжуд бўлиб, улар орқали меҳмонлар турли ҳодисалар ҳақида билиб олиши ва уларни биринчи марта бошдан кечириши мумкин.

Шунингдек, хонанда уйининг ички дизайнини кўрсатганди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг хонадони замонавий услубда таъмирланган. Хонанда уйининг меҳмонхонаси учун қандай суратларни танлаганини кўрсатган. Шунингдек, у хонадони учун янги мебеллар кутаётганини таъкидлаган.

«Худо хоҳласа тез орада қолиб кетган хонамиз ҳам битади. Суратлар жуда чиройли чиқибди. Ҳаммасини ўзим танладим. Бунисида эса миллийлигимизга яқин ранглар ишлатилган. Энди мебеллар келишини кутамиз», — дейди хонанда.