Муқаддас Саъдуллаева турмушга чиқишидан олдин Йигиталига қандай шарт қўйган?
Актриса мухлислари томонидан берилган мазкур саволга жавоб берди
Актриса Муқаддас Саъдуллаева ўзининг Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновга тўйидан олдин қандай шарт қўйгани ва энди киноларда ўйнаш ёки ўйнамаслик ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, тўйдан олдин Йигитали Мамажоновга ҳеч қандай шарт қўймаган. Шу билан бирга актриса энди киноларга фақат турмуш ўртоғи билан чиқишини таъкидлади.
«Ҳеч қандай шарт қўймаганман. Ҳа, фақат турмуш ўртоғим билан бирга тушишим мумкин кинога», — дейди у.
Шунингдек, у турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ва актёр уни қайси жиҳатлари билан ўзига жалб қила олгани ҳақида айтиб берди.
«’Ўзимизнинг йигитлар’ кўрсатувининг суратга олиш жараёнида танишганмиз. Биринчи ўринда ҳақиқатгўйлиги ва олдинги турмушларидаги аёлларини ёмонламаганлиги билан қалбимдан жой олган. Чунки одатда турмуши бўлмаган эркаклар ёки айрилиб кетган севишганлардан сўрасангиз 95 фоизи жуфтини ёмонлайди. Ўзини яхши кўрсатиш учун. Унда бу ҳолатни умуман кузатмаганман. Йўқ. ‘Истиҳораʼ номозини ўқиганимдан кейин, ҳаммаси яхшиликка тезлашиб кетган. Фақат Аллоҳга таваккал қилганман ва унинг қалбини ҳис этган ҳолда ҳаммаси яхши бўлишига ишонганман. Чунки у фарзандини жуда яхши кўради. Олдинги оилаларини ташлаб кетмаган. Аллоҳнинг буюрган тақдири ва синови бўлган. Бунга ҳеч ким айбдор эмас. Бунинг учун кимдирни айблаш нотоғри менимча», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.




