Янгиликлар

Нилуфар Усмонова нечa марта турмушга чиққанини ва ҳозирги эрининг нечанчи хотинилигини айтди

Шунингдек, яна фарзандли бўлиш нияти борлигини билдирган

Нилуфар Усмонова нечa марта турмушга чиққанини ва ҳозирги эрининг нечанчи хотинилигини айтди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қизи Нилуфар Усмонова неччи марта турмушга чиққанини ва ҳозирги эрининг нечанчи хотини эканини айтди.

Хонанда ўз Instagram саҳифасида сўровнома ўтказган. Унда мухлислари томонидан берилган энг кўп саволларга жавоб қайтарган. Хусусан, неччи марта турмушга чиққанини ва ҳозирги эрининг нечанчи хотини экани ҳақидаги саволларга жавоб берган. Бундан ташқари яна фарзандли бўлиш нияти борлигини ҳам билдириб ўтган.

«Ҳужжатда ҳаммаси тоза, азизлар. Мен ёлғиз эмасман. Иккинчи, учинчи ёки тўртинчи хотин эмасман. Кўнглингизни ҳотиржам қилинг. Мен бўлишмайман. Бир маротаба расмий турмуш қуриб, ажрашганман. Тўнғич фарзандимнинг марҳум дадаси билан ажрашганман. Бошқа расмий турмуш қурмаганман. Албатта, яна фарзандли бўлиш ниятим бор», — дейди Нилуфар Усмонова.