Лола нима сабабдан аввалари эрининг юзини кўрсатмаганини айтди
«Ҳозир ҳам яшираман», — дейди хонанда
Хонанда Лола мухлислари томонидан берилган турли саволларга жавоб бериб, авваллари эрининг юзини кўрсатмаганининг сабабини айтди.
Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи буни хоҳламаган, ҳозир ҳам ижтимоий тармоқларда тарқалишни истамайди.
«У шунчаки хоҳламаган ва ҳозир ҳам унда ижтимоий тармоқларда юлдуз бўлиш истаги йўқ. Сиз барибир ишонмайсиз. Балки у ваниҳоят озод бўлгани учундир. Яна бир вариант бор: у пластик операция қилдирди энди қария эканлигини беркитмаса ҳам бўлади. Мен уни ҳозир ҳам беркитаман», — дейди Лола.

Ҳозирда оиласи билан Россиянинг Москва шаҳрида истиқомат қилаётган Лола 2020 йилнинг июль ойида учинчи марта она бўлган. У ўша вақтларда турмуш ўртоғининг кимлигини, унинг юзини яширар эди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




