Янгиликлар

Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаеванинг уйида яшаши ростми?

Актриса мазкур саволга жавоб берди

Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаеванинг уйида яшаши ростми?

Маҳоратли актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов унинг уйида яшаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ижтимоий тармоқларда Йигитали рафиқаси уйида яшаши ҳақида турли миш-мишлар тарқалган. Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида сўровнома ўтказди. Мазкур сўровномада актрисага шу ҳақда савол берилган. У эса бу ёлғон эканини таъкидлаган.

«Ажойиб-ажойиб савол берсиз. Менинг қизлик уйим Ҳувайдода. Биз эса Юнусобод туманида яшаймиз», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Йигитали Мамажонов учинчи бор уйланган. У ҳозирда учинчи турмуши Муқаддас Саъдуллаева билан бирга яшамоқда. Уларнинг 3 нафар фарзанди бор. Актёрнинг биринчи турмуши Райҳондан эса эгизак ўғиллари бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.