Юлдузлар

Фото: Эгизак фарзандлари бор ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

Қуйида улар ҳақида маълумотлар берилади

Фото: Эгизак фарзандлари бор ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

Эгизак фарзандларнинг дунёга келиши кам учрайдиган ҳолат. Ўзбек шоу-бизнесида ҳам эгизак фарзандли бўлган санъат вакиллари бор. Қуйида уларнинг фарзандлари билан тушган сурати ва маълумотлар берилади.

Улуғбек Ҳолиқов

Хонанда Улуғбек Холиқов 2021 йилнинг 13 июнь куни эгизак фарзандли бўлган. Унинг бир нафар қиз ва бир нафар ўғли бор. Хонанда турмуш ўртоғи ва болаларининг суратини ижтимоий тармоқларга деярли жойламайди. Шу сабабли унинг фарзандлари ҳақида маълумот кам.

Райҳон

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг ҳам икки нафар эгизак фарзандлари бор. Улар 2014 йил 1 май куни туғилган. Уларнинг исми Имрон ва Ислом.

Юлдуз Ҳамидова

Актриса Юлдуз Ҳамидованинг эгизак қизлари бор. Уларнинг исми Фотима ва Зуҳра. Актриса қизларининг ўқиши сабаб Америкага кўчиб кетган. Фотима ва Зуҳра олдин Малайзияда сўнг Америкада ўқиган. Юлдуз Ҳамидова уларни турмушга берган.

Абдураҳман Мавлонов

«Дизайн» кулгу жамоаси аъзоси Абдураҳмон Мавлонов 2017 йил 18 июнь куни эгизак ўғил фарзандли бўлган. Бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилган ва ушбу суратни жойлаган.

Аваз Охун

Қизиқчи Аваз Охун 2019 йилнинг май ойида эгизак қиз фарзандли бўлган. У ҳам ижтимоий тармоқларга фарзандларининг расмини жойламайди.

Диёрбек Бекжонов

«Аристократлар» жамоаси аъзоси, актёр, телебошловчи Диёрбек Бекжонов 2019 йил 2 август куни эгизак қизли бўлган. У санъаткорлар оиласида дунёга келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хориж машҳурлари ўғил фарзанди билан бир ёшда қандай кўринишга эга бўлгани ҳақида фотосуратлар эълон қилинганди. Шунингдек, 2021 йилда фарзандли бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг суратлари ҳам берилганди. Шу билан бирга, 2021 йилда фарзандли бўлган Болливуд юлдузлари ҳақида ҳам хабар берилганди.