Юлдузлар

Карина Капурдан Прити Зинтагача: 2021 йилда фарзандли бўлган Болливуд юлдузлари

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Карина Капурдан Прити Зинтагача: 2021 йилда фарзандли бўлган Болливуд юлдузлари

Касбий фаолиятида муваффаққиятга эришиш билан бирга оиласига ҳам алоҳида эътибор қаратаётган машҳурлар жуда кўп. Уларнинг орасида 2021 йилда фарзандли бўлган Болливуд юлдузлари ҳам бор.

Анушка Шарма ва Вират Коҳли

Болливуднинг машҳур актрисаларидан бири Анушка Шарма 2021 йилнинг 11 январь куни фарзандли бўлди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Вират Коҳли Instagram саҳифасида маълум қилган. Актриса қиз фарзандни дунёга келтирган. Вират Коҳли мухлисларининг севгиси, дуолари ва тилаклари учун миннатдорчилик билдирган.

Прити Зинта ва Жин Гуденафа

Болливуднинг таниқли ва истеъдодли актрисаси Прити Зинта 46 ёшида эгизак фарзандли бўлди. Актриса 2016 йилда америкалик дўсти Жин Гуденафа билан турмуш қурган эди. У ноябрь ойида эгизак фарзандларни дунёга келтирди ва бу ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди. Машҳур актриса бу хабарни бошқалар билан бўлишмоқчи эканини билдирган ва хушхабардан жуда хурсандлигини айтган. Прити Зинта эгизакларининг исмини Жаи ва Гиа деб қўйган.

Карина Капур ва Саиф Али Хон

Болливуд актёрлари Саиф Али Хон ва Карина Капур 21 февраль куни иккинчи марта фарзандли бўлди. Биринчи рафиқаси Амрит Сингхдан икки нафар фарзанди бор бўлган Саиф учун бу тўртинчи, Карина учун эса иккинчи фарзанд. 9 йилдан буён бирга яшаб келаётган жуфтлик илк марта 2016 йил 20 декабрда ота-она бўлган ва тўнғич фарзандига Темур Али Хон деб исм қўйган.

Фреида Пинто ва Корй Тран

Томошабинларга «Харобадан чиққан миллионер» фильмидаги ижроси билан танилган актриса Фреида Пинто 2021 йилнинг ноябрь ойида фарзандли бўлди. У фарзандининг суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаган ва табрик йўллаган барча мухлисларига раҳмат айтган.

Лиза Ҳайдон ва Дино Лалвани

Болливуднинг табниқли актрисаси Лиза Ҳайдон 2021 йилнинг июнь ойида қиз фарзандли бўлди. Актриса бу ҳақда Instagram’даги шахсий саҳифасида маълум қилган. Унинг ижросидаги «Қиролича», «Аиша», «Дўстлар», фильмлари кўплаб томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган.

Аввалроқ дунёга машҳур Болливуд юлдузлари ҳозир қандай кўринишда экани ҳақида хабар берилган эди.