Юлдузлар

Шаҳзода Матчоновадан Паризодагача: 2021 йилда фарзандли бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари — фото

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Шаҳзода Матчоновадан Паризодагача: 2021 йилда фарзандли бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари — фото

Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг айримлари учун 2021 йил нафақат ижодда, балки, шахсий ҳаётда ҳам янгиликларга бой бўлди. «Shoubiz.uz» нашри 2021 йилда фарзандли бўлган юлдузлар рўйхатини тузди. Қуйида улар ҳақида маълумот келтирилади.

Паризода

Раққоса, актриса Паризода ҳам шу йилнинг 8 январь санасида ўғил фарзандли бўлди. Унга Абдулқодир деб исм қўйган. Актрисанинг Абдулқодирга қадар икки нафар қиз фарзанди бўлган. Уларнинг исми Эъзоза ҳамда Саъдия. Паризода фарзандларининг суратини Instagram саҳифасига тез-тез жойлаб туради. Қизларининг эса Instagram’да шахсий саҳифалари бор.

Дилниёз Ғаффоров

Хонанда, актёр Дилниёз Ғаффоров ҳам 2021 йилда ота бўлди. Унинг иккинчи фарзанди 16 январь куни дунёга келди.

Баҳора Арслонова

Актриса Баҳора Арслонова 2018 йил турмушга чиққан эди. Унинг турмуш ўртоғи спортчи Шерали Бобоқулов. Актриса 21 январь куни қиз фарзандли бўлган. Унга Валида деб исм қўйган. Шунингдек, Баҳора Арслонова иккинчи фарзандига ҳам ҳомиладор эканини маълум қилганди.

Шаҳзода Матчонова

Актриса Шаҳзода Матчонова ҳам 2021 йили она бўлди. У февраль ойида қиз фарзандни дунёга келтирган. Бироқ унинг ўзи бу хабарни барчадан сир тутган.

Азиза Ёқубова

Актриса Азиза Ёқубова шу йилнинг март ойида она бўлди. Бироқ унинг фарзанди вақтидан олдин туғилди. Ҳозирда унинг фарзанди соғлом. Шу сабабли чақалоқ бироз муддат болалар реанимациясида бўлди. Бу актрисанинг иккинчи турмушидан туғилган фарзанд. Унинг биринчи турмушидан Ясмин исмли қизи бор.

Шерзодбек

Хонанда Шерзодбек ҳам шу йилда ота бўлди. Унинг фарзанди 11 июнь куни туғилди. Шерзодбек ўғлига Муҳаммад деб исм қўйди.

Улуғбек Холиқов

Хонанда Улуғбек Ҳолиқов эгизак фарзандли бўлди. Улуғбек Ҳоликовнинг эгизак фарзандлари ўғил ва қиз. Улар 13 июнь куни дунёга келди.

«Шарқ» гуруҳи

Хонандалар Сарвар Акбаров ва Татяна Зайтсева 2021 йил 15 июнь куни фарзандли бўлди. Улар учинчи бор ота-оналик бахтига эришди. Чақалоққа Матин деб исм қўйилди. Хонандаларнинг шу бир нафар ўғил, бир нафар қиз фарзанди бор. Уларнинг исми Алихон ва Марям.

Ойбек ва Нигора

Хонандалар 18 июнь куни учинчи бор ота-она бўлди. Уларнинг 2 нафар ўғил фарзандлари бор эди. Уларнинг исми Имрон ва Усмон. Ойбек ва Нигоранинг учинчи фарзанди қиз туғилди. Унга Самия деб исм қўйилган.

Камила Гимандинова

«Қадам» сериали орқали танилган, актриса Камила Гимандиновага ҳам шу йил она бўлиш бахти насиб этди. У июнь ойида қиз фарзандли бўлди. Унга Айлин деб исм қўйди. Актриса шу пайтгача қизининг юзини кўрсатмаган.

Нодир Зоитов ва Ширин

Хонандалар Нодир Зоитов ҳамда Ширинга ҳам ушбу йилда илк бор ота-она бўлиш бахти насиб этди. Уларнинг қизи шу йилнинг 16 июль кунида дунёга келди. Унга Ясмин деб исм қўйишган.

Санжар Ҳолиқов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг ўғли, хонанда Санжар Холиқов ҳам 2021 йил ўғил фарзандли бўлди. Чақалоқ июль ойида дунёга келган. Хонанда унга Отабек исмини қўйган.

Алишер Ботиров

«Миллион» жамоасининг аъзоси Алишер Ботиров 10 август куни учинчи бор оталик бахтига муяссар бўлди. Унинг бир нафардан ўғилва қиз фарзандлари бор. Акртёр бу гал ҳам ўғил фарзандли бўлди. Унга Мустафо деб исм қўйилди.

Шаҳло Темирова

Актриса Шаҳло Темирова 7 октябрь куни иккинчи бор оналик бахтига эришди. У қиз фарзандни дунёга келтирди. Актрисанинг биринчи фарзанди ҳам қиз. Шаҳло Темирова кенжа қизига Осиё деб исм қўйди.

Шароф Муқимов

Актёр, хонанда Шароф Муқимов ҳам шу йилнинг 19 декабрь куни фарзандли бўлди. Унга Тоҳир деб исм қўйилган. Хонанда дастлаб, 3 нафар эгизак фарзандли бўлгани ҳақида маълум қилганди. Бироқ она-бола туғруқхонадан чиқаётганда фақат бир ўғил билан чиқди. Кейинчалик актёр бу вазиятга ойдинлик киритди. Қолган икки нафар ўғил фарзанд дўстининг фарзандлари бўлган.