Янгиликлар

Жоржина Родригес Роналдунинг пулларидан фойдаланиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

У бир қанча хорижий брендлар билан ҳамкорликда фаолият юритади

Жоржина Родригес Роналдунинг пулларидан фойдаланиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Миллионлаб мухлисларга эга португалиялик футболчи Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес унинг пулларидан фойдаланиши ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Жоржина Родригес Роналдунинг ҳисоб рақамида қанча маблағ борлигини аниқлашга ҳаракат қилмаганини маълум қилган. «Forbes» манбаларига кўра, модель бир қанча хорижий брендлар билан ҳамкорликда ишлашдан ташқари Швейцариядаги заргарлик компаниясининг элчиси ҳисобланади ва шу билан биргаликда, Америка спорт кийимлари фирмаси билан шартнома тузган. Жоржина Роналду билан бирга ҳаёт кечираётганидан бахтли эканини, футболчи билан бўлиши унга бир қанча мақомларни беришини, бироқ у бундан фойданланмaслигини ва ўзида бор ҳамма нарсани ўзи топганини айтган.

«Мен Криштиану Роналду билан бирга бўлганимдан бахтиёрман, унга ҳақиқатдан ҳам ошиқман ва ҳамроҳим борлигидан ўзимни жуда бахтиёр ҳис қиламан. Унинг мақоми менга жуда кўп имкониятлар беришини биламан, лекин менда бор нарсаларимни ўзим топдим» — дейди Жоржина Родригес.

Аввалроқ Жоржина Роналдуни учратишидан олдин қандай яшагани ҳақида гапирган эди.

Жоржина Роналдуни учратишидан олдин қандай яшагани ҳақида гапирди

Ўзи ҳақидаги фильмда модель туғилган шаҳри Жакада синглиси билан ресторанда ўтиради ва болалигида пули йўқ пайтларни эслаб деразага қарайди. Пиёда юриб ширинлик дўконига боради ва ўзи хоҳлаган нарсани юз еврога сотиб олади (Жоржина болалигида бундай нарсани фақат орзу қилган).

Кейинги воқеаларда у Мадридда ишлаган меҳмонхонасига қайтади. Жоржина маҳаллий черковга ибодат қилиш учун боради ва шу ерда туриб жуда диндор эканини, Худо уни ҳимоя қилишига ишонишини, унга куч-қувват беришини айтaди.

«Мен жуда диндорман. У доим мени ҳимоя қилаётганини ҳис қиламан. Аллоҳ таоло мени доим илҳомлантирган, курашишим учун куч-қувват берган ва тўғри йўлга ҳидоят қилган», — дейди модель.

Унинг ҳаёти 18 ёшида, яъни Мадридга кўчиб ўтгандан кейин унча ўзгармади. Модель бу ерга келиб «Мassimo Dutti» бутигига ишга киради ва бир мунча вақт ўтгач «Gucci» дўконига ишини кўчиради. Бироқ у қиммат брендларни сотган бўлса ҳам 300 эврога ошхонада яшайди. Бир куни жуда чарчаб йиғлаган ҳолатда қўшнисидан овқат сўрайди ва қўшни аёл унга овқат беради. Кейинчалик у Роналдуни учратганидан кейин ҳаёти ўзгаргани ҳақида гапирган.

«Худога шукр дейман, мен ҳар куни кўп оналарга ўхшаб соат 7:00 да туриб, 21:00 да ухламайман, бироқ аввал шунақа режим бўлган. Мен 8:00 ёки 10:00 да уйдан чиқиб, 22:00 да уйга қайтардим. Энди мен ҳамма вақтимни болалар билан ўтказяпман», — дейди Роналдунинг севгилиси Жоржина.

Шунингдек Криштиану Роналдунинг севгилиси ўзи ҳақида яратилган сериалда бош ролни ўйнаши айтилган эди.

«Netflix» Испаниянинг машҳур модели, футболчи Криштиану Роналдонинг севгилиси, соҳаси бўйича кўплаб халқаро мукофотларнинг соҳибаси Жоржина Родригеснинг ҳаёти ва касбий фаолияти акс этган «Мен Жоржинаман» номли сериални суратга олди ва ушбу сериалда унинг ўзи бош ролни ижро этган. Ҳозирда сериалнинг фақат трейлери намойиш этилган ва унинг тўлиқ қисмлари 2022 йилнинг 27 январидан бошлаб экранларда намойиш этилиб, сотувга чиқарилади.

Маълумотларга қараганда, Жоржина Родригес Криштиану Роналду билан 2016 йилдан буён бирга яшайди, бироқ ҳали расман турмуш қурмаган. Жуфтликнинг биринчи фарзанди 2017 йилда дунёга келган. Айни вақтда Алан исмли бир қизни тарбия қилаётган Криштиану Роналдо ва Жоржина Родригес 2022 йилнинг ёзида эгизак фарзандларнинг ота-онаси бўлишини маълум қилган.