Янгиликлар

Жоржина Роналдуни учратишидан олдин қандай яшагани ҳақида гапирди

Netflix'да суратга олинган фильмда унинг ҳаёти ёритилади

Жоржина Роналдуни учратишидан олдин қандай яшагани ҳақида гапирди

Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларга эга футболчи Криштиано Роналдунинг севгилиси модель Жоржина Родригес футболчини учратишидан олдинги ҳаёти ҳақида гапирди.

Ўзи ҳақидаги фильмда модель туғилган шаҳри Жакада синглиси билан ресторанда ўтиради ва болалигида пули йўқ пайтларни эслаб деразага қарайди. Пиёда юриб ширинлик дўконига боради ва ўзи хоҳлаган нарсани юз еврога сотиб олади (Жоржина болалигида бундай нарсани фақат орзу қилган).

Кейинги воқеаларда у Мадридда ишлаган меҳмонхонасига қайтади. Жоржина маҳаллий черковга ибодат қилиш учун боради ва шу ерда туриб жуда диндор эканини, Худо уни ҳимоя қилишига ишонишини, унга куч-қувват беришини айтaди.

«Мен жуда диндорман. У доим мени ҳимоя қилаётганини ҳис қиламан. Аллоҳ таоло мени доим илҳомлантирган, курашишим учун куч-қувват берган ва тўғри йўлга ҳидоят қилган», — дейди модель.

Унинг ҳаёти 18 ёшида, яъни Мадридга кўчиб ўтгандан кейин унча ўзгармади. Модель бу ерга келиб «Мassimo Dutti» бутигига ишга киради ва бир мунча вақт ўтгач «Gucci» дўконига ишини кўчиради. Бироқ у қиммат брендларни сотган бўлса ҳам 300 эврога ошхонада яшайди. Бир куни жуда чарчаб йиғлаган ҳолатда қўшнисидан овқат сўрайди ва қўшни аёл унга овқат беради. Кейинчалик у Роналдуни учратганидан кейин ҳаёти ўзгаргани ҳақида гапирган.

«Худога шукр дейман, мен ҳар куни кўп оналарга ўхшаб соат 7:00 да туриб, 21:00 да ухламайман, бироқ аввал шунақа режим бўлган. Мен 8:00 ёки 10:00 да уйдан чиқиб, 22:00 да уйга қайтардим. Энди мен ҳамма вақтимни болалар билан ўтказяпман», — дейди Роналдунинг севгилиси Жоржина.

Аввалроқ Криштиану Роналдунинг севгилиси ўзи ҳақида яратилган сериалда бош ролни ўйнаши айтилган эди.

«Netflix» Испаниянинг машҳур модели, футболчи Криштиану Роналдонинг севгилиси, соҳаси бўйича кўплаб халқаро мукофотларнинг соҳибаси Жоржина Родригеснинг ҳаёти ва касбий фаолияти акс этган «Мен Жоржинаман» номли сериални суратга олди ва ушбу сериалда унинг ўзи бош ролни ижро этган. Ҳозирда сериалнинг фақат трейлери намойиш этилган ва унинг тўлиқ қисмлари 2022 йилнинг 27 январидан бошлаб экранларда намойиш этилиб, сотувга чиқарилади.

Маълумотларга қараганда, Жоржина Родригес Криштиану Роналду билан 2016 йилдан буён бирга яшайди, бироқ ҳали расман турмуш қурмаган. Жуфтликнинг биринчи фарзанди 2017 йилда дунёга келган. Айни вақтда Алан исмли бир қизни тарбия қилаётган Криштиану Роналдо ва Жоржина Родригес 2022 йилнинг ёзида эгизак фарзандларнинг ота-онаси бўлишини маълум қилган.