Янгиликлар

Зарина Йўлдошева жамоат ҳожатхонасига кирмоқчи бўлган йигитдан 20 минг сўм талаб қилди — видео

Бунга Шаҳзод Султонов сабаб бўлган

Зарина Йўлдошева жамоат ҳожатхонасига кирмоқчи бўлган йигитдан 20 минг сўм талаб қилди — видео

Актриса Зарина Йўлдошева шаҳардаги кўнгилочар масканларнинг бирида жамоат ҳожатхонасига кирмоқчи бўлган йигитдан пул талаб қилди.

Актёр Шаҳзод Султонов у билан ўйин ўйнайди. Мазкур ўйинда актриса ютқазади. Шу сабабли Шаҳзод Султонов айтган шартни бажаришга тўғри келган. Актёр эса ҳожатхонага кирувчи йигитдан 20 минг сўм олишни талаб қилади. Зарина эса бунга рози бўлади. Дастлаб шартни бажаришга уялади, бироқ барибир қилишга кўнади.

Эслатиб ўтамиз, Зарина Йўлдошева сериалларда роль ижро этмасликка қарор қилганини айтиб, бунинг сабабини маълум қилганди.

Унинг таъкидлашича, сериаллардан чарчаган. Шу сабабли ҳам бошқа роль ўйнашни истамайди. Шунингдек, санъатни ҳам тарк этиши мумкинлигини таъкидлаган. Лекин сценарий яхши бўлса, қачондир роль ўйнаши мумкин, аммо ҳозир эмас.

«Сериалдан чарчадим, лекин ёмон демоқчи эмасман. Шунчаки ўзим чарчадим. Бошқа сериалга чиқмасликка қарор қилдим. Дам олмоқчиман. Қачондир сценарий ёқса қайтишим мумкин, аммо ҳозир эмас. Балки, санъатни ҳам аста-секин йиғиштирарман. Лекин ҳали бир қарорга келмадим. Агар бирор қарорга келсам албатта сизга айтаман», — дейди Зарина Йўлдошева.