Янгиликлар

Зарина Йўлдошева энди сериалларда ўйнамаслигини айтиб, сабабини маълум қилди

Шунингдек, санъатдан ҳам кетиши мумкинлигини таъкидлади

Зарина Йўлдошева энди сериалларда ўйнамаслигини айтиб, сабабини маълум қилди

Актриса Зарина Йўлдошева сериалларда роль ижро этмасликка қарор қилганини айтиб, бунинг сабабини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, сериаллардан чарчаган. Шу сабабли ҳам бошқа роль ўйнашни истамайди. Шунингдек, санъатни ҳам тарк этиши мумкинлигини таъкидлаган. Лекин сценарий яхши бўлса, қачондир роль ўйнаши мумкин, аммо ҳозир эмас.

«Сериалдан чарчадим, лекин ёмон демоқчи эмасман. Шунчаки ўзим чарчадим. Бошқа сериалга чиқмасликка қарор қилдим. Дам олмоқчиман. Қачондир сценарий ёқса қайтишим мумкин, аммо ҳозир эмас. Балки, санъатни ҳам аста-секин йиғиштирарман. Лекин ҳали бир қарорга келмадим. Агар бирор қарорга келсам албатта сизга айтаман», — дейди Зарина Йўлдошева.