Янгиликлар

«Яраштириб келсак не ажаб». Юлдуз Усмонова Украинага жўнаб кетди — видео

Хонанда бу ҳақда Instagram'даги саҳифасида маълум қилган

«Яраштириб келсак не ажаб». Юлдуз Усмонова Украинага жўнаб кетди — видео

Ўзбекистон халқ артисти, миллионлаб мухлисларга эга хонанда Юлдуз Усмонова Украинага жўнаб кетди.

Хонанда бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида маълум қилиб, Украинага концерт бериш учун бораётганини, шунча давлатлар бориб Украинани Россия билан яраштира олмаганини, санъат баҳона уларнинг ярашиб кетишини ҳазиломуз тарзда айтган. Юлдуз Усмонова шу билан биргаликда тинчлик бўлган жойда тўй бўлишини ҳақида гапирган.

 «Ассалом алейкум, яхшимисизлар? Бормисизлар, бир айланиб келайлик. Шунча давлатлардан борди, бир айланиб келиштириб келмасам бўлмади. Санъат билан ҳаммаси ярашиб кетса не ажаб. Борган жойимиз тинчлик, тўй бўляптими, демак тинчлик. Бориб яраштириб келсак не ажаб», — дейди Юлдуз Усмонова.

Юлдуз Усмонова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бунёдбек Саидов ва ижодий жамоаси билан бирга Украинага жўнаб кетган.

Аввалроқ Юлдуз Усмонова 2000 долларга битта кўйлак олганини айтган эди.

«Санъаткор ажралиб туриши керак». Юлдуз Усмонова 2000 долларга битта кўйлак олганини айтдиЎзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Instagram’даги жонли эфир пайтида 2000 долларга битта кўйлак олганини айтди.

Юлдуз Усмонова юмшоқ кийимларни ёқтиришини, ундай кийимларни йиртилиб кетса ҳам кияверишини айтди. У қизи Нилуфар Усмонова иккаласи ҳинд материалидан кофта тиктирганини таъкидлади.

«Ҳинд шарфдан тиктирдим. Жуда юмшоқ. Кашмир. Бундай материал йўқ-ку. Мен юмшоқ кийимларни жуда яхши кўраман. Йиртилиб кетса ҳам кийиб юравераман», — дейди Юлдуз Усмонова.

Шу жонли эфир пайтида хонандага кузатувчилари нима сабабдан ҳашамдор кийим киймаслиги ҳақида ҳам савол берган. Юлдуз Усмонова оддий кийим олса ҳам уларнинг нархи қиммат бўлишини айтди. Хонанда яқинда 2000 доллардан қиммат нархдаги кўйлакни сотиб олган.

«Ўша оддий нарсанинг ҳам нархини эшитсангиз, ҳашаматли, ҳинд тошли кўйлакдан қиммат туради. Ҳозир бир кўйлак олдим. Агар бренд олиб кияман десангиз, 2000 доллардан қиммат туради. Олган кийимингиз қулай бўлиши керак. Уларнинг оддий тоши бўлмагани билан қиммат турадиган нарсалар. Улар ҳашаматли. Чунки уни бутун дунё кўради. Ялтироқ кўйлак кийса, санъаткор билан меҳмонларнинг фарқи бўлмай қолади. Санъаткор шолча кийса ҳам ажралиб туриши керак. Узун кўйлакни сизлар учун кияман», — дейди хонанда.

Шу билан бирга Юлдуз Усмонова «Муҳаббат»ни куйлаган қишлоқ болаларига совғалар топширган эди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Instagram’даги саҳифасида «Муҳаббат» қўшиғини куйлаган болалар билан кўришгани акс этган фотони жойлади.

Ижтимоий тармоқларда «Муҳаббат» қўшиғини куйлаган навбатдаги болалар видеоси кенг тарқалди. Улар қишлоқ ишлари давомида мазкур қўшиқни ижро этиб барчанинг эътиборига тушган. Ўзбекистон Примадоннаси улар билан ҳам кўришиб ўз эсдалик совғаларини топширди.