Стиль

«Санъаткор ажралиб туриши керак». Юлдуз Усмонова 2000 долларга битта кўйлак олганини айтди

Хонанда узун кўйлакни мухлислари учун кийишини таъкидлади

«Санъаткор ажралиб туриши керак». Юлдуз Усмонова 2000 долларга битта кўйлак олганини айтди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Instagram’даги жонли эфир пайтида 2000 долларга битта кўйлак олганини айтди.

Юлдуз Усмонова юмшоқ кийимларни ёқтиришини, ундай кийимларни йиртилиб кетса ҳам кияверишини айтди. У қизи Нилуфар Усмонова иккаласи ҳинд материалидан кофта тиктирганини таъкидлади.

«Ҳинд шарфдан тиктирдим. Жуда юмшоқ. Кашмир. Бундай материал йўқ-ку. Мен юмшоқ кийимларни жуда яхши кўраман. Йиртилиб кетса ҳам кийиб юравераман», — дейди Юлдуз Усмонова.


Шу жонли эфир пайтида хонандага кузатувчилари нима сабабдан ҳашамдор кийим киймаслиги ҳақида ҳам савол берган. Юлдуз Усмонова оддий кийим олса ҳам уларнинг нархи қиммат бўлишини айтди. Хонанда яқинда 2000 доллардан қиммат нархдаги кўйлакни сотиб олган.

«Ўша оддий нарсанинг ҳам нархини эшитсангиз, ҳашаматли, ҳинд тошли кўйлакдан қиммат туради. Ҳозир бир кўйлак олдим. Агар бренд олиб кияман десангиз, 2000 доллардан қиммат туради. Олган кийимингиз қулай бўлиши керак. Уларнинг оддий тоши бўлмагани билан қиммат турадиган нарсалар. Улар ҳашаматли. Чунки уни бутун дунё кўради. Ялтироқ кўйлак кийса, санъаткор билан меҳмонларнинг фарқи бўлмай қолади. Санъаткор шолча кийса ҳам ажралиб туриши керак. Узун кўйлакни сизлар учун кияман», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева 1 ҳафтада 20 та кийим сотиб олишини айтганди. Хонанда кийимларини сингилларига ҳамда муҳтож оилаларга беришини таъкидлаган.

Шунингдек, Муниса Ризаева 8 та хонасини эгаллаган гардеробини кўрсатганди. Хонанда даромадининг 80 фоизини кийим олишга ишлатишини айтган.