Медиа

Юлдуз Усмонова «Муҳаббат»ни куйлаган қишлоқ бoлаларига совғалар топширди — фото

Аввалроқ хонанда наманганлик икки нафар қизга совға берганди

Юлдуз Усмонова «Муҳаббат»ни куйлаган қишлоқ бoлаларига совғалар топширди — фото

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Instagram’даги саҳифасида «Муҳаббат» қўшиғини куйлаган болалар билан кўришгани акс этган фотони жойлади.

Ижтимоий тармоқларда «Муҳаббат» қўшиғини куйлаган навбатдаги болалар видеоси кенг тарқалди. Улар қишлоқ ишлари давомида мазкур қўшиқни ижро этиб барчанинг эътиборига тушган. Ўзбекистон Примадоннаси улар билан ҳам кўришиб ўз эсдалик совғаларини топширди.


Аввалроқ хонанда «Муҳаббат» қўшиғини ижро этган икки нафар наманганлик қиз билан ҳам кўришиб, уларга совға берганди. Шунингдек, у гитара чалиб турган йигитга ҳам янги гитара совға қилганди.

Ковер ижро этган қизлар Наманганнинг Косонсой туманида истиқомат қилади. Уларнинг исми Усубжонова Мадина ҳамда Исаева Нурсида. Юлдуз Усмонова совға берганидан кейин уларга сўз берган. Шунда Исаева Нурсида йиғлаб юборади. Ўша пайти хонанда қизга йиғламаслигини бўлмаса ўзи ҳам йиғлаб юборишини айтган.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова ўзининг пародиячиси Рустамхўжа Усмоновнинг аёлига хотинига совға берганди. Рустамхўжанинг таъкидлашича, Юлдуз Усмонова унга гул ва торт совға қилган. У совғани бериш учун тўйга боролмаганини айтди. Шунингдек, хонанда унинг аёли чиройли эканини айтганини таъкидлаган.