Янгиликлар

Ҳусноранинг «Эсламайман» қўшиғи собиқ эрига бағишлаб куйлангани ростми?

Хонанда мазкур саволга жавоб берди

Ҳусноранинг «Эсламайман» қўшиғи собиқ эрига бағишлаб куйлангани ростми?

Хонанда, актриса, телебошловчи Ҳуснора Шодиева «Эсламайман» қўшиғи собиқ эрига бағишлаб куйлангани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

У Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга обуначиларидан бири «Эсламайман» қўшиғи собиқ турмуш ўртоғига атаб айтилгани ҳақида савол берган. Хонанда бунга собиқ эрининг анчадан бери ўз ҳаёти борлигини ва унга фақат бахт тилашини айтиб жавоб берган.

«Йўқ, у аллақачон ўз ҳаётига эга ва мен унга фақат бахт тилайман. Бошқа ҳафагарчиликлар йўқ. Аммо қўшиқ унга бағишланмаган», — дейди у.

Аввалроқ Раъно Артикова Ҳусноранинг собиқ турмуш ўртоғи уни Instagramʼда кўриб ёқтириб қолганини, шундан кейин хонандани суриштириб топганини айтганди. Хонанданинг собиқ турмуш ўртоғи уни 3-4 марта кўргандан сўнг тўйни тезлаштириб юборган. Актрисанинг онаси тўй дабдабали ўтганини таъкидлаганди.

Шунингдек, Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасида болалигидаги суратларни эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, болалигида жуда жиддий қиз бўлган. Ўз исмини ёқтирмаган. Бироқ Ҳуснора ҳозирда исми билан фаҳрланади.

Ҳуснора Шодиева турмуш чиқаётгани ҳақидаги гап-сўзларга ҳам аниқлик киритганди. Хонанда бундай гап йўқлигини айтиб, агар шундай бўлса обуначилари билан бўлишишини таъкидлаганди.