Янгиликлар
Ҳуснора Шодиева турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди
Бу ҳақда ундан Instagram'даги обуначиларидан бири сўраган
Телебошловчи, хонанда Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасида турмушга чиқаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Ҳуснора Шодиева ўзининг расмий Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири унга турмушга чиқаётгани ҳақидаги саволни берган. Хонанда бундай гап йўқлигини айтди. Шунингдек, телебошловчи турмушга чиқаётган бўлса, бахтини обуначилари билан бўлишишини таъкидлади.
«Қаердан шундай маълумот? Турмушга чиқсам, албатта бахтим билан бўлишаман», — дейди Ҳуснора Шодиева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳуснора Шодиева янги машина сотиб олганди. Шунингдек, хонанда Янги йил байрамида уйини қандай безаганини кўрсатганди.




