Медиа

Жуда жиддий: Ҳуснора Шодиева болаликдаги суратларини эълон қилди — фото

Унинг сўзларига кўра, болалигида исми ўзига ёқмаган

Жуда жиддий: Ҳуснора Шодиева болаликдаги суратларини эълон қилди — фото

Телебошловчи, хонанда, актриса Ҳуснора Шодиева ўзининг саҳифасида болаликдаги суратларини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, болалигида жуда жиддий қиз бўлган. Шунингдеки, исмини ҳам ёқтирмаган. Ҳусноранинг таъкидлашича, исми камдан кам учрайдиган исм бўлгани сабабли ҳам болалар унинг устидан кулган. Лекин бувиси унга айнан шу исмни қўйганидан фахрланади.

«Болалигимдаги ҳамма расмда жуда жиддий тушганман. Исмим ўзимга ёқмас эди. Мактабда болалар мени ҳафа қилишарди. Исмим камдан кам учрайдиган исм. Ҳозир эса бувим менга айнан шундай исм қўйганидан фахрланаман», — дейди телебошловчи.

Ҳуснора Шодиева телебошловчиликдан ташқари хонанда ҳам ҳисобланади. У муаллифлиги асосида бир неча қўшиқ премьера қилган. Лекин телебошловчининг шахсий ҳаётида йўқотишлар бўлган. Хусусан, эри билан ажрашган. Ҳозирда Салим исмли ўғли билан бирга яшайди. Сўнгги вақтда унинг турмушга чиқаётгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Хонанда буларнинг барчаси ёлъгон эканини айтиб, турмушга чиқмаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Ҳуснора 24 ноябрь куни янги машина сотиб олганини маълум қилганди. Телебошловчи нархи 400 миллион сўм бўлган «Chevrolet Equinox» сотиб олган.