Янгиликлар

Улуғбек Қодировнинг Instagram саҳифасида реклама бериш нархи қанча?

Shoubiz.uz мазкур савол билан унинг админстраторига мурожаат қилди

Улуғбек Қодировнинг Instagram саҳифасида реклама бериш нархи қанча?

Ўзбек киносида беқиёс роллари билан мухлиаслари қалбидан жой олган актёр Улуғбек Қодировнинг Instagram саҳифасида реклама бериш нархи маълум бўлди.

«Shoubiz.uz» мазкур савол билан унинг админстратори Умид Зокировга мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, актёрнинг расмий саҳифасида реклама бериш нархи 15 минг доллар. Лекин турли наркотик савдоси, қимор ўйинлари реклама қилинмайди.

Аввалроқ актёрнинг ҳозирда Америка Қўшма Штатларида яшаётгани, Ўзбекистонга қачон қайтиши номаълум эканлиги айтилганди. Актриса Дилноза Кубаева ҳам у чт элда бўлгани учун ҳам бирга роль ижро этмаётганини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Қодиров ҳозирда Америка Қўшма Штатларида яшаётгани маълум бўлганди. Лекин Ўзбекистонга қачон қайтиши номаълум.

Шунингдек, Азамат Ахроров Улуғбек Қодировга ҳавас қилиб, санъатга кирганини айтганди. Бироқ у иккинчи Улуғбек Қодиров бўлиб қолишни хоҳламаган.

Шу билан бирга, Дилноза Кубаева «Телба» фильмидаги Улуғбек Қодиров билан боғлиқ қизиқарли ҳолат ҳақида гапириб берганди.