Янгиликлар

Дилноза Кубаева Улуғбек Қодиров билан роль ўйнамаётганининг сабабини айтди

Актриса Ўзбек миллий академик драма театрида ишлашини таъкидлади

Дилноза Кубаева Улуғбек Қодиров билан роль ўйнамаётганининг сабабини айтди

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева Instagram’даги жонли эфир пайтида Улуғбек Қодиров билан нима сабабдан роль ўйнамаётганининг сабабини айтди.

Актриса бунга улар ҳар хил давлатларда ишлаётганини сабаб қилиб кўрсатди. Дилноза Кубаева ҳамкасби Америкада эканини таъкидлаб, ўзи эса Ўзбек миллий академик драма театрида ишлашини айтди.

«Улуғбек Қодиров Америка Қўшма Штатларида ишлаяпти», — дейди Дилноза Кубаева

Шунингдек, Дилноза Кубаева «Барон» фильмининг чиқишини ўзи ҳам кутаётганини айтди. Актриса фильмдаги эпизодлари кўп эмаслигини ва 1 ой олдин рус ва ўзбек тилида овоз бериб келганини таъкидлади. У Алишер Узоқов турк актёрига овоз бераётганини маълум қилди.

«’Барон’ни ўзим ҳам роса кутяпман. Бир ой олдин бориб, у қадар кўп бўлмаган эпизодларимга рус ва ўзбек тилларида овоз бериб келдим. Турк актёри Каан Урганжиўғлига Алишер Узоқов овоз бераётган экан. Фарҳод Маҳмудов ҳам, албатта, ролларини маҳорат билан ижро этганлар. Рустам акам Саъдиев жуда катта тайёргарлик билан бу ишларни олиб боряптилар. Худо хоҳласа, бирга кўрамиз», — дея таъкидлади актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Қодиров ҳозирда Америка Қўшма Штатларида яшаётгани маълум бўлганди. Лекин Ўзбекистонга қачон қайтиши номаълум.

Шунингдек, Азамат Ахроров Улуғбек Қодировга ҳавас қилиб, санъатга кирганини айтганди. Бироқ у иккинчи Улуғбек Қодиров бўлиб қолишни хоҳламаган.

Шу билан бирга, Дилноза Кубаева «Телба» фильмидаги Улуғбек Қодиров билан боғлиқ қизиқарли ҳолат ҳақида гапириб берганди.