Интервью

«Улуғбек Қодиров билан боғлиқ». Дилноза Кубаева «Телба» фильмида бўлган қизиқарли воқеани айтиб берди

Рихситилла Абдуллаев ҳам айнан шундай ҳолат билан боғлиқ воқеани гапириб берди

«Улуғбек Қодиров билан боғлиқ». Дилноза Кубаева «Телба» фильмида бўлган қизиқарли воқеани айтиб берди

Актриса Дилноза Кубаева «Omon-omon»кўрсатувига берган интервьюсида «Телба» фильмида содир бўлган қизиқарли воқеани айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, ўша кинодаги Улуғбек Қодиров билан гаплашган рақами кинода кўринган. У рақам фильм режиссёрининг телефон рақами бўлган. «Телба» катта экранга чиққандан сўнг аёлга қўнғироқ қилиб безота қилган.

«’Телба’ фильмида Улуғбек Қодировдан менга хабар келади ёки мендан унга боради. Ўша рақам режиссёр ёрдамчисиники эди. Ана ўша аёлни роса безовта қилган. Шунинг учун рақамга эҳтиёт бўлиш керак», — дейди актриса.

Шунингдек, Рихситилла Абдуллаев ҳам айнан шундай ҳолат билан боғлиқ бўлган воқеани гапириб берди. У кўрсатувда бир иштирокчи яхши нарса ютганини ва унинг рақами эълон қилинганини айтди. Шундан кейин совға ютган инсонга қўнғироқ қилиб таҳдид қилинган. Актёр шу воқеадан сўнг телефон рақамларни бекитишга ҳаракат қилганини таъкидлади.

»Рақамни тўлиқ айтишга ҳам қўрқасан. Мен бир кўрсатув олиб борганимда, бир инсон яхши совға ютиб олди. Рақамини эълон қилганимиздан кейин кимдир унга қўнғироқ қилиб таҳдид қилган. Шундан кейин рақамни яширишга ҳаракат қилишни бошлаганмиз.