Янгиликлар

Улуғбек Қодиров ҳозир қаерда?

Shoubiz.uz мазкур савол билан унинг админстраторига мурожаат қилди

Улуғбек Қодиров ҳозир қаерда?

Ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган ва кўплаб роллари билан мухлислар қалбидан жой олган Улуғбек Қодиров ҳозирда қаерда экани маълум бўлди.

Актёр сўнгги йилларда ҳеч қандай ўзбек киносида роль ижро этмади. У экранларда янги роллар билан кўриниш бермади. Шунингдек, ўзбек шоу-бизнесидаги «энг қиммат» актёрлар рейтинггига ҳам у киритилмаган. Шу сабабли «Shoubiz.uz» Улуғбек Қодировнинг админстратори Умид Зокиров билан боғланди.

Умид Зокировнинг маълум қилишича, актёр ҳозирда Америка Қўшма Штатларида яшамоқда. Лекин Ўзбекистонга қачон қайтиши номаълум.