Янгиликлар

Украина президентининг наманганлик қиёфадоши қандай қилиб танилгани ҳақида гапириб берди — видео

У россиялик режиссёрлар билан уч йилга шартнома тузган

Украина президентининг наманганлик қиёфадоши қандай қилиб танилгани ҳақида гапириб берди — видео

Украина президенти Зеленскийнинг наманганлик қиёфадоши Умид Исабоев қандай қилиб танилганини ҳақида гапириб берди.

Умид Исабоевнинг сўзларига кўра, Москвада метрода кетаётган вақтда блогерлардан бири уни суратга олган ва интернетга жойлаган. Шундан сўнг у танила бошлаган. Кейинчалик Умид Исабоевга жуда кўп таклифлар тушган, россиялик режиссёрлар билан уч йилга шартнома тузган.

«Исабаев Умиджонман. Россиянинг Москва шаҳрида ишлаб юрган вақтимда метрода кимдир расмга олиб блогерлар чиқазиб юборди. Шу билан бошланди, студияга чақирувлар бўлди, кинога таклиф қилишди. Мен ҳаётда кинода роль ўйнамаганман десам, ўзлари ўргатиб олишларини, энг муҳими қиёфа кераклигини айтишди. Қолган ҳаммасини ўзимиз қилиб оламиз, дейишди. 3 йилга шартнома қилдик. Олдин ҳам айтиб ўтганимдек, барибир шу юртимизни биринчи ўринда гуллатишга ҳаракат. Мени жуда яхши кутиб олишди, Россия телеканаллари, режиссёрлар ҳаммаси яхши кутиб олди. Ўзимнинг соҳамга нисбатан бу соҳа қийин экан», дейди Умид Исабоев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда Райҳоннинг қиёфадоши пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Севги изтироби» сериалидаги «Камол»нинг қиёфадоши ўзбек фильмда суратга тушаётгани маълум қилинган.