Интернетда Райҳоннинг қиёфадоши пайдо бўлди — фото
«Райҳонмисиз деган саволни кўп беришган», — дейди хонанданинг қиёфадоши
Фарғоналик Муҳаббат Орипова хонанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳонга ташқи кўриниши жиҳатидан жуда ўхшайди.
У кўп бора ‘Райҳонмисиз?’, деб сўрашганини айтди. Шунингдек, Муҳаббат Орипова уни хонандага ўхшатиб папаратси қилиб суратга олишганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Райҳонга ўхшашини хонанданинг Қўқондаги концертида пайқаб қолган.
«Райҳонмисиз деган саволни кўп беришган. Баъзилар савол бермай зимдан кузатиш, папаратси қилиб суратга олиш ҳолатлари ҳам кўп бўлади. Илк марта Райҳонга ўхшашлигимни Райҳоннинг Қўқондаги концертида билганман. Ҳаво совуқлиги учун Райҳон мухлислари билан кўришолмаган. Шунда битта мухлис мени кўрсатиб ‘Мана Райҳон’ деган ва ҳамма келиб мен билан расмга тушган. Бундай ҳолатлар кўп марта бўлган», — дейди Муҳаббат Орипова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Райҳон қачон концерт беришини маълум қилганди. Шунингдек, у Йигиталининг собиқ хотини билан учрашиб қолгани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, Райҳон оила аъзолари сони яна биттага кўпайганини айтганди.




