Янгиликлар

Туркиянинг энг келишган актёри кимлиги маълум бўлди — фото

Буни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилган

Туркиянинг энг келишган актёри кимлиги маълум бўлди — фото

Турк актёрлари орасида энг келишган актёр ким экани маълум бўлди.

Шу мақсадда махсус сўровнома ўткaзилди ва натижаларга кўра 2021 йилда юқори ўринда турган Керем Бюрсин иккинчи ўринни, Иброҳим Челиккол учинчи, Қувонч Татлитуғ ҳам учинчи ўринни эгаллаган.

Биринчи ўрин «Севги изтироби» сериалидаги ижроси орқали миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган актёр Бурак Ўзчивитга насиб этган. Актёр бу рейтингда уч йилдан буён етакчилик қилади.

Бурак Ўзчивит

Маълумот учун Бурак Ўзчивит 1984 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида туғилган. У мактабни битирганидан кейин Туркиядаги Мармора университетига ўқишга кирган ва у ерда кино, тасвирий санъат, фотография бўйича таҳсил олган. Бўлажак актёр ўз фаолиятини 2003 йилда моделликдан бошлаган ва бу фаолиятини 2007 йилгача давом эттирган. У 2003 йилда «Туркиянинг энг яхши модели» деб эътироф этилди ва бундан кейин 2005 йилда «Дунёнинг энг яхши модели» танловида иккинчи ўринни эгаллаган. Моделлик танловларида муваффаққият қозонган Бурак турк режиссёрларининг эътиборини тортган ва фильмларда роль ўйнай бошлаган.

У ўзининг илк ролини «Минус 18» фильмида ижро этган. Актёр орадан бир йил ўтгач «Эр босими остида» фильмида асосий ролни ўйнаган. Шундан кейин у бир қанча фильмлар ва телекўрсатувларда суратга тушди, бироқ ҳеч бири «Муҳташам юз йил», «Севги изтироби» сериалларидаги ролидек машҳурликка эришмади. Чолиқуши» сериалининг суратга олиш жараёнида у бўлажак рафиқаси – Фаҳрие Эвжен билан танишган. Уларнинг ўртасидаги муносабатлар «Севги сенга ўхшайди» мелодрамасидан кейин янада мустаҳкамланган. Жуфтлик 2017 йилнинг 9 мартида Германияда унаштириш маросимини ўтказган ва 2017 йилнинг 29 июнида Истанбулда турмуш қурди. Уларнинг биринчи фарзанди 2019 йилнинг апрель ойида туғилган ва жуфтлик унинг исмини Каран деб қўйган.

Аввалроқ Туркиянинг энг машҳур жуфтликлари эълон қилинган эди.

Туркиянинг энг машҳур жуфтликлари эълон қилинди — фотоРейтингда кучли учлик қаторига Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсин, Демет Ўздемир ва Ўғузхон Коч, Ҳадиса ва унинг севгилиси киритилган, бироқ унга кино оламда миллионлаб мухлисларга эга бўлган Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвжен киритилмаган.

Ҳанде Эрчел  ва Керем Бюрсин

Бу жуфтликларнинг орасида Ҳанде Эрчел ва Керем Бурсин ижобий шарҳларга сабаб бўлди. Мухлисларнинг фикрига кўра, Ҳанде Эрчел ва Керем Бурсин бошқа жуфтликлардан ажралиб туради. Бошқа обуначилар эса нашр томонидан тузилган энг яхши жуфтликлар рўйхатида биринчи марта Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен жуфтлиги йўқлигига эътибор қаратган.

Демет Ўздемир ва Ўғузхон Коч

Жуда кўп мухлислар бу сўровномани нафақат Туркиядаги томошабинлар, балки хорижлик мухлислар ўртасида ҳам ўтказилгани ва Ҳанде Эрчел ва Бюрсиннинг хориждаги машҳурлиги рекорд даражада ўсаётганини айтган.

Ҳадисе ва Каан Йилдирим