Янгиликлар

Туркиянинг энг машҳур жуфтликлари эълон қилинди — фото

Рейтингга Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвжен киритилмаган

Туркиянинг энг машҳур жуфтликлари эълон қилинди — фото

Туркиянинг маҳаллий нашрлари кино оламдаги энг машҳур жуфтликлар рўйхатини эълон қилди.

Рейтингда кучли учлик қаторига Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсин, Демет Ўздемир ва Ўғузхон Коч, Ҳадиса ва унинг севгилиси киритилган, бироқ унга кино оламда миллионлаб мухлисларга эга бўлган Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвжен киритилмаган.

Ҳанде Эрчел  ва Керем Бюрсин

Бу жуфтликларнинг орасида Ҳанде Эрчел ва Керем Бурсин ижобий шарҳларга сабаб бўлди. Мухлисларнинг фикрига кўра, Ҳанде Эрчел ва Керем Бурсин бошқа жуфтликлардан ажралиб туради. Бошқа обуначилар эса нашр томонидан тузилган энг яхши жуфтликлар рўйхатида биринчи марта Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен жуфтлиги йўқлигига эътибор қаратган.

Демет Ўздемир ва Ўғузхон Коч

Жуда кўп мухлислар бу сўровномани нафақат Туркиядаги томошабинлар, балки хорижлик мухлислар ўртасида ҳам ўтказилгани ва Ҳанде Эрчел ва Бюрсиннинг хориждаги машҳурлиги рекорд даражада ўсаётганини айтган.

Ҳадисе ва Каан Йилдирим