Янгиликлар

Тўхтамурод Азизовнинг оиласи оғир жудоликка учради

Бу ҳақда Киноарбоблар ижодий уюшмасининг ахборот хизмати хабар берди

Тўхтамурод Азизовнинг оиласи оғир жудоликка учради

«Дўстлик» ордени соҳиби, актёр, сўз устаси Тўхтамурод Азизовнинг рафиқаси вафот этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон киноарбоблари Ижодий уюшмаси ахборот хизмати хабар берди. Уюшма, шунингдек унинг рафиқаси вафоти муносабати билан оиласига ҳамдардлик билдирган.

Тўхтамурод Азизов шу кунгача кўплаб фильм ва сериалларда суратга тушган. Актёр «Қутқаринг, севиб қолдим», «Тўқликка шўхлик 2», «Жаноб ҳот-догчи», «Тундан тонггача 2» каби фильмларда роль ижро этган. Дилшод Аҳмедов режиссёрлигида суратга олинган «Фитна» сериалида ҳам ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти, «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари ҳамда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Ихтиёров 2021 йил 21 ноябрь куни 81 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, дубляж устаси Санжар Саъдуллаев 4 декабрь куни 67 ёшида оламдан ўтганди. У кўплаб фильмларга овоз берган.

Шу билан биргаликда, «Ўзбекистон ёшлар» мукофоти, «Соғлом авлод учун» ордени соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор ва дирижёр Шермат Ёрматов 23 декабрь куни 82 ёшида оламдан вафот этганди. «Темир хотин» асари муаллифи Шароф Бошбеков 26 январь куни оламдан ўтганди.